Жаҳон

Непалдаги сел оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21 октябр 2021, 14:15

Непалдаги сел оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Непалда уч кун мобайнида давом этаётган кучли ёмғир туфайли келиб чиққан кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 88 киши ҳалок бўлди. 30 киши бедарак йўқолди.

Ўзбекистон фуқароси Туркияда сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланиб, қўлга олинди
21 октябр 2021, 10:32

Ўзбекистон фуқароси Туркияда сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланиб, қўлга олинди

Туркияда чечен мухолифатчиларига қуролли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган тўрт нафар россияликлар, шунингдек Украина ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бундан ташқари, улар сиёсий ва ҳарбий жосусликда ҳам айбланмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 октябр 2021, 22:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда яна карантин чекловлари ўрнатилгани, Европарламентнинг Алексей Навальнийни мукофотлагани, Facebook ўз номини ўзгартирмоқчи экани, Буюк Британияда коронавируснинг «дельта» штаммидан ҳам кучлироғи тарқалгани, биткоин нархининг рекорд даражага етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда 30 октябрь-7 ноябрь кунлари ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди
20 октябр 2021, 17:42

Россияда 30 октябрь-7 ноябрь кунлари ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди

Россияда COVID-19 билан боғлиқ вазият кескинлашгани туфайли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар ишлайнмайдиган кунлар деб эълон қилинди. Вазият «оғир» ҳудудларда ушбу муддат 23 октябрдан бошланиши мумкин.

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди
20 октябр 2021, 13:19

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди

Чегарани кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари ва катта юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегара хизмати мансабдор шахслари ушланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 октябр 2021, 21:27

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиялик хакернинг Дональд Трамп сайтида Қуръон матнини қолдиргани, Японияга КХДР томонидан ракеталар отилгани, Вьетнамда мактаб ўқувчиси телефон портлашидан вафот этгани, Грузия бош вазирининг инқилоб бўлмаслигини таъкидлагани, Чехия президенти ваколатлари тақсимланиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Apple янги турдаги процессорларга эга MacBook Pro компьютерларини тақдим этди
19 октябр 2021, 10:12

Apple янги турдаги процессорларга эга MacBook Pro компьютерларини тақдим этди

Apple маҳсулотларининг иккинчи кузги тақдимотида MacBook Pro ноутбуклари, AirPods Pro симсиз қулоқчинлари ва HomePod mini «ақлли» карнайлари намойиш этилди. Ушбу тақдимотнинг асосий янгилиги MacBook Pro учун ишлаб чиқилган янги процессорлар бўлди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 октябр 2021, 21:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Келгуси йил дунё вакцина бозорида BioNTech/Pfizer ва Moderna компанияларининг етакчилик қилиши, Эрон ядровий битимга қайтиши учун АҚШга ҳеч қандай шарт қўймагани, НАТО`нинг Россиядаги ахборот бюроси фаолияти тўхтатилиши, Байден ва унинг рафиқасининг Вашингтонда ниқоб режими қоидаларини бузгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафот этди
18 октябр 2021, 18:45

АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафот этди

АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари, президент Жорж Буш бошқаруви остида ишлаган Колин Пауэлл 84 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ
16 октябр 2021, 12:03

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ

15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжиди портлатилди. Натижада 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 октябр 2021, 21:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

«Толибон»нинг Aфғонистонда ўрмонларни кесиш ва ёғоч контрабандасини тақиқлагани, Италияда ишчиларга мажбурий COVID-сертификатлари жорий этилгани, LinkedIn ижтимоий тармоғининг Хитойдаги фаолиятини тўхтатиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 октябр 2021, 21:04

Жаҳон янгиликлари дайжести

Норвегияда 5 кишининг камон ўқидан ҳалок бўлгани, Чили мухолифатининг «Pandora Papers» туфайли президент импичментини бошлагани, Молдовада газ танқислиги сабабли энергетика соҳасида «огоҳлик режими» эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди
14 октябр 2021, 14:17

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди

2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 октябр 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилгани, Канаданинг 40 минг афғон қочқинини қабул қилиши, Францияда радиоактив чиқиндиларнинг Россияга олиб чиқилишига қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари
13 октябр 2021, 14:58

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий кўргазмага ташриф буюриб, қуроллар ва танкларни кўздан кечирди ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади
13 октябр 2021, 11:50

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди
13 октябр 2021, 11:10

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди

ЖССТ экспертлари иммунитети заифлашган кишиларни коронавирусга қарши вакциналарнинг қўшимча дозаси билан эмлашни тавсия қилди. Чунки ушбу шахслар учун бирламчи эмлаш етарли бўлмаслиги мумкин ва уларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 октябр 2021, 21:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида умумий ҳаво макони тўғрисидаги битим имзолангани, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 30 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ЖССТ «чўзилган коронавирус» касаллигига таъриф берди
12 октябр 2021, 10:48

ЖССТ «чўзилган коронавирус» касаллигига таъриф берди

ЖССТ постковид синдромига расмий клиник таъриф берилганини маълум қилди. Коронавирус билан касалланганларнинг тахминан 10−20 фоизи ушбу синдромга чалинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 октябр 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Австрияда янги канцлер тайинлангани, Россия ва Боливиядаги авиаҳалокатлар, Ливаннинг деярли 24 соатга электр таъминотидан узилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг