АҚШнинг Географик номлар бўйича кенгаши Украина пойтахти номини тўғри ёзишнинг янги меъёрини қабул қилди. Эндиликда инглиз тилида Kiev эмас, балки Kyiv деб ёзиш керак.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС қурилиши масаласи халқ билан муҳокама қилинишига ваъда берди. «Керак бўлса референдум ўтказамиз», — деди у.
Россия ички ишлар вазири «Медуза» журналисти Иван Голуновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилганини эълон қилди.
ЕХҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги президентлик сайловида кўплаб қонунбузарликлар ҳақида хабар берди.
Россиянинг «Ведомости», «Коммерсантъ», «РБК» нашрлари илк бор наркотиклар савдосида айбланаётган «Медуза» журналисти Иван Голуновга бағишланган бир хилдаги муқова билан чоп этилди.
Қозоғистонда муддатдан аввалги президент сайлови куни юзлаб одамлар намойишга чиқди. Полиция 500 нафарга яқин киши қўлга олинганини хабар қилди.
Эндиликда АҚШ визасига ариза топширувчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаволарини кўрсатишлари лозим.
Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский қасамёд қабул қилди ва лавозимига киришди.
Тожикистон ғарбидаги қаттиқ тартибли колонияда содир бўлган ғалаёнда 29 маҳбус ва 3 қўриқчи вафот этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида нефть станцияларига учувчисиз қурилмалар ҳужумидан ташвишда эканини билдирди.
АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди. Дональд Трамп эса Америка ахборот-коммуникация инфратузилмаларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Туркия Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси қураётган «Аккую» АЭС пойдевори бетонида икки марта ёриқлар аниқланди.
WhatsApp мессенжерида қўнғироқлар вақтида ҳатто қабул қилинмаган тақдирда ҳам смартфонга вирус жойлаштириш мумкин бўлган камчилик аниқланди.
Хитой АҚШ маҳсулотларига 60 млрд долларлик бож жорий этди. Аввалроқ АҚШ божларни 25 фоизгача оширган эди.
Қозон шаҳри мэри Ильсур Метшин депутатларга бир ой давомида мактаб ошхоналарида овқатланишни топширди, улар кунига 69 рубл эвазига овқатланишга тўғри келади.
Москванинг Шереметьево аэропортида «Аэрофлот» компаниясининг фавқулодда қўнишни амалга ошираётган Sukhoi Superjet самолётида ёнғин келиб чиқди. 10 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Қозоғистоннинг бешта шаҳрида бўлиб ўтган рухсатсиз намойишларда 80 киши қўлга олинди.
Россия президенти Владимир Путин барқарор Рунет тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 1 ноябрдан кучга киради.
Индонезия президенти Жоко Видодо аҳоли сони ортиб кетгани ва сув тошиш эҳтимоли сабабли пойтахтни кўчириш режалаштирилаётганини эълон қилди.
Жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатларининг пастлиги ва ОПЕК таркибига кирмаган давлатларда нефть қазиб олиш ҳажмининг оширилиши нефть нархининг тушишига олиб келиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг