АҚШ Молия вазирлиги Evil Corp. хакерлар гуруҳи ва улар билан алоқадор шахслар, жумладан Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар жорий этди. Бу гуруҳ турли давлатларда 100 млн доллардан зиёд маблағларни ўғирлаганликда гумонланмоқда.
Ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ортидан Ироқ бош вазири Адел Абдел Махди ўз истеъфосини сўради. Парламент унинг истеъфосига рухсат берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Президент Ашраф Ғани билан учрашувда у «Толибон» келишувга эришишни хоҳлаётганини маълум қилди.
Мамлакатни қарийб 14 йил бошқарган Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. Намойишчиларнинг бу борадаги талаби армия ва полиция томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Бразилия суди коррупцияда айбдор деб топилган мамлакатнинг собиқ президенти Луис Игнасио Лула да Силванинг озод қилиниши ҳақида қарор чиқарди.
Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилган қуролланган шахсларнинг ИД террористлари экани ва Афғонистондан кириб келгани маълум қилинди.
Нью-Дели ҳукумати ҳавонинг ифлосланиш даражаси энг юқори даражага етгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди: мактаблар ёпилди, авиарейсларнинг бир қисми бекор қилинди.
Сўнгги беш йил давомида 1109 нафар журналист ўлдирилди. Уларнинг 93 фоизи — ҳарбий мухбирлар эмас, балки ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва коррупция ҳолатларини ёритган маҳаллий журналистлардир.
«Ислом давлат» жангарилар ташкилоти ўз етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг ўлдирилганини тасдиқлади ва унинг вориси номини ошкор қилди.
Покистонда йўловчи поездида чиққан ёнғин натижасида энг камида 65 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд киши жароҳатланди.
АҚШ президенти ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани хабарини берди ва «дунё энди анча хавфсизроқ бўлганини» таъкидлади.
Буюк Британия полицияси юк машинасидан 39 нафар муҳожирнинг жасадларини аниқлади. Унинг контейнери музлаткичли бўлган — ташиш вақтида ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкин.
Япониянинг янги императори Нарухито 2000 нафар меҳмон қаршисида ўзининг тахтга ўтириши ҳақида эълон қилди. Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси ИШИД жангариларининг озод қилинишига олиб келишидан хавотирда эканликларини билдирди.
Макка ва Мадина ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл ҳодисасида араб ва Осиё давлатларидан келган энг камида 35 нафар зиёратчи вафот этди.
Каталонияда мустақиллик учун референдум ўтказган сиёсатчиларга нисбатан суд ҳукмига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тартибсизликлар натижасида 130 дан зиёд киши жароҳатланди.
Япониядаги «Хагибис» тўфони натижасида 40 киши ҳалок бўлди, 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик йўллади.
Туркия армияси Сурия шимолида контртеррористик операцияни бошлади.
Ҳукуматга қарши намойишлар сабабли Бағдодда комендантлик соати эълон қилинди. Ироқда интернетга киришда узилишлар кузатилмоқда.
Францияга 12 йил президентлик қилган Жак Ширак 87 ёшда вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг