Жангарилар электр узатиш линиясини портлатгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди.
Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди. Маросимда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди.
Вена яна бир марта яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди. Энг ёмон шаҳар эса — Дамашқ.
Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе 96 ёшда вафот этди. Икки йил аввал у ҳокимиятдан четлаширилган ва уй қамоғига жойлаштирилган эди.
Виталий Кличко Киев шаҳар давлат маъмурияти раиси лавозимидан озод қилинди.
Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дарига Назарбаева республика парламенти юқори палатаси раиси лавозимига қайта сайланди.
Буюк Британиянинг учта йирик шаҳрида парламент фаолияти 14 октябрга қадар тўхтатилгани учун оммавий намойишлар бошланди.
«Катта еттилик» Ливиядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлади ва Гонконг ҳукуматини кўча намойишчиларига қарши куч ишлатишдан қочишга чақирди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳисоб рақами музлатилди. Унинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбева унга қарши жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди.
«Урал ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг А321 самолёти Москва вилоятида двигателига қуш кириб қолгани сабабли маккажўхори даласига қўндирилди. Ҳаво кемасида 234 киши бор эди, 23 йўловчи жароҳатланди.
Қирғизистоннинг собиқ президети Алмазбек Атамбаев қотиллик, оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.
Москвада 2011 йил декабридан кейинги энг йирик оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар қамоққа олинди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳукуматга таслим бўлди, уни қўлга олиш операцияси икки кун давом этди.
Сурияда ярим йил ичида ИШИД сафига тушиб қолган 2000 нафарга яқин МДҲ фуқаролари қўлга олинди. Уларнинг 764 нафари, қарийб барчаси — аёллар ва болалар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга репатриация қилинди, дея хабар берди БМТ бош котиби.
АҚШ федерал ҳукумати қарийб 20 йиллик танаффусдан сўнг беш нафар қотилга нисбатан ўлим жазосини амалга оширади.
Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги болалар оромгоҳида содир бўлган ёнғинда тўрт бола вафот этди.
Россияда 2022 йилда қоғоз кўринишидаги паспортларни бериш тўхтатилади, улар ўрнига электрон паспортлар тақдим этилади.
Дональд Трамп Ким Чен Ин таклифи билан АҚШ президентлари ичида биринчи бўлиб КХДР ҳудудига қадам босди.
Хитой вакили Цюй Дунъюй БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори лавозимига сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг