Индонезияда сув тошқинлари ва кўчки оқибатида 70 нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон президенти Индонезия раҳбари ва халқига ҳамдардлик билдирди.
Янги Зеландиядаги икки масжидда содир бўлган отишма натижасида энг камида 40 киши ҳаётдан кўз юмди.
АҚШ Адлия вазирлиги Америка ОТМларига киришдаги порахўрликларни фош қилди. Ота-оналар, жумладан бир қанча машҳур актёрлар болаларининг ўқишга киришлари учун воситачиларга 15−75 минг доллар тўлаган.
АҚШ ва КХДР раҳбарлари Вьетнам пойтахти Ханойдаги саммит якунлари бўйича келишувга эриша олмади. Саммит муддатидан аввал тугади.
Қозоғистон Молия вазирлиги ОТМлардаги давлат улушларини сотувга қўйди.
Аскар Мамин Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди. Аввалроқ президент Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарган эди.
«Яшил китоб» картинаси энг яхши фильм номинациясида «Оскар"ни қўлга киритди, Оливия Колман энг яхши актриса, Рами Малек энг яхши актёр сифатида тан олинди.
Саудия Арабистони илк бор АҚШдаги элчи лавозимига аёл кишини — малика Рим бинт Бандарни тайинлади.
Хитой ҳукумати олим Хэ Цзянькуй тадқиқоти натижасида генетик модификацияланган болалар дунёга келганини расман тасдиқлади.
Зимбабведа ёқилғи нархлари ошгани сабабли ўтказилаётган намойишлар манзарасида Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокланди.
Қуроли борлиги билан қўрқитиб, самолётни қўлга олишга ҳаракат қилган Сургут-Москва рейсининг маст йўловчиси ушланди.
Британия парламенти Жамоалар палатаси Тереза Мэйнинг Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги лойиҳасига қарши овоз берди. Мухолифат ҳукуматга ишончсизлик вотуми ташаббуси билан чиқди.
Тадбиркор Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатиш тўғрисида ариза берди. Компаниянинг тугатилиши Тelegram мессенжери фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Ҳар йили 12 миллиондан ортиқ киши табиий офатлар ва атроф-муҳитнинг ифлосланишидан вафот этмоқда.
Brent маркали нефть нархи 2017 йилдан буён илк бор 50 доллардан пастроққа арзонлашди.
АҚШ федерал муассасаларининг бир қисми молиялаштирилмагани сабабли фаолиятини қисқартирди.
11 ой ичида дунёда 80 журналист ҳалок бўлди, уч нафари бедарак йўқолди.
Дунёда йилига 2,5 млн гўдак бартараф этиш мумкин бўлган сабаблар билан вафот этди.
Туристлар учун йўловчи космик шатлл синов парвози вақтида 82,7 км баландликка кўтарилди.
Анқадарадан Коняга йўлга чиққан тезюрар поезд иштирокида юз берган тўқнашув натижасида 20 киши жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг