Жанубий Корея, Хитой ва Япония етакчилари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор уч томонлама саммитни ўтказади.
Буюк Британияда умумий (парламент) сайловлар 4 июль куни бўлиб ўтади. Бош вазир Риши Сунак қирол Чарльз III парламентни тарқатиб юборишни маъқуллаганини маълум қилди.
Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу билан Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган давлатлари сони 13 тага етди. Қарор ортидан Исроил Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олиши айтилди.
Европа Иттифоқи Кенгаши сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади. Унинг асосида хавф-хатар асносидаги ёндашув ётади: жамият учун хавф қанчалик юқори бўлса, қоидалар шунчалик қаттиқроқ бўлади. Ҳужжат бир ойдан кейин кучга киради.
Эронда президент Иброҳим Раисий вафотидан кейин навбатдан ташқари президентлик сайлови 28 июнга белгиланди.
19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар туни билан воқеа жойини кўздан кечирди. Ҳалокат ортидан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Президент вазифасини вақтинча мамлакат биринчи вице-президенти бажариб туради. Батафсил.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори ҲАМАСнинг уч етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди.
Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув меҳнат мигрантларига қарши тартибсиз намойишлар бошланишига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида камида 29 киши жароҳатланди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.
Украина қўшинлари Харьков вилоятининг шимолида Россия армиясининг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштирди, деди Украина президенти Владимир Зеленский. Россия президенти Владимир Путин «бугунги кунда» Россиянинг Харьковни олиш режаси йўқлигини маълум қилди.
Шимолий яримшарда ўтган йилнинг ёзи нафақат замонавий об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери, балки сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди, бу дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўрганиш орқали аниқланди.
Суиқасд уюштирилган Словакия бош вазири Роберт Фицо операциядан кейин барқарор, аммо жиддий аҳволда қолмоқда. Гумонланувчи 71 ёшли ёзувчи бўлиб, у қотилликка уринишда айбланмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден бўлажак сайловлардаги рақиби Дональд Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига, фақат чоршанба кунлари вақти бўлишига шаъма қилди. Трамп дебат бўйича чорловни қабул қилди. Байден жамоаси дебатлар олдиндан овоз бериш бошланишидан аввал ўтишини истамоқда.
Оқ уй Россия Украинадаги уруш траекториясини ўзгартириш учун куч олаётганидан хавотирда. Улар яқин ойлар томонлар учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини кутмоқда, деб ёзди New York Times.
Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ҳаётига суиқасд уюштирилди — унга ҳукумат мажлисидан чиққан пайти ўқ узилди. Сиёсатчининг аҳволи оғир, ҳужумчи қўлга олинди.
Молдова президенти Майя Санду россиялик журналист Юрий Дуднинг «вДудь» лойиҳасига интервью берди. Суҳбат давомида Санду президентлик ҳаёти, Молдова коррупцияни енгишга ва Евроиттифоққа киришга қандай уринаётгани, Украинадаги уруш, Россия билан муносабатлар, цензура ҳақида фикр билдирди.
Венесуэла замонавий тарихда барча музликларини йўқотган биринчи давлатлардан бири бўлди. Иқлим ўзгариши туфайли унинг охирги музлиги — Ла Корона кутилганидан тезроқ эриб, муз майдонига айланиб қолди.
Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг