Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш бўйича 4 йиллик миллий стратегия қабул қилинди. Бунда ички ишлар органларини наркотестерлар билан таъминлаш, жиноятларни аниқлашда дронлардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш ва бошқалар мақсад қилинган. Батафсил.
Уруш фахрийларини зиёрат қилган президент, нарх кўтарилиши фонида ошган олтин-валюта захиралари, ОТМларга киришдаги янги минимал ўтиш баллари, ректорларни сайлаш учун «вақт керак»лигини айтган вазир ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда илк бор мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтди. 20 га яқин йирик ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш этди. Ўзбекистон мудофаа саноати ютуқлари — «Газета.uz»нинг катта фоторепортажида.
ИИВ жазони ўташ жойларида масофавий видеоучрашувлар ташкил этиш имкониятини яратишни таклиф қилди. Хавфсиз видеоалоқа тизимини ўрнатиш учун Inm International билан 10 йиллик тўғридан-тўғри шартнома тузиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани боис мамлакатга бормоқчи бўлган фуқаролардан ўзлари билан барча зарур ҳужжатларни олиб юришни сўради. Шунингдек, Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилишини эслатди.
ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Муҳиддин Дўсанбоевнинг набираси Тошкент давлат иқтисодиёт университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири бу «президент совғаси» экани, қиз университетнинг бу йилги илк талабаси бўлганини айтди. Видео.
Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида гапириб, бу масала «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига киритилгани ва муҳокамада эканини айтди. «Ректорларни сайлашга тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин қилсак бўлади», — деди у.
6 май куни Intercontinental меҳмонхонасида Yunusobod Business City янги лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда лойиҳани амалга ошириш босқичлари ва етакчи инвесторлар ҳамда экспертларнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида 3 минг нафар ишчига талаб борлиги ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи эканини билдирди.
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми бўйича апрель ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ апрель ойлари бешлигига кирди. Ҳавонинг ўртача ҳарорати 1−2 даража илиқ, республика жанубида эса меъёрдан 3−5 даража юқори бўлди.
Ўзбекистон ОТМларида магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Бир қанча соҳаларда эса сертификат талаби бир поғона — B1 даражасига туширилади.
Давлат ОТМларида грант асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Шунингдек, ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилади, сиртқи таълим квотаси кундузги таълимга ажратилган миқдордан ошмайди.
Андижондан Қирғизистонга ўтувчи чегара постларида жами салкам 1,4 кг олтиндан иборат буюм ва қотишмаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланди.
Университетларга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари 56,7 баллдан 75,6 баллгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун эса 94,5 балл этиб белгиланди.
Яшнобод туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин 1,5 соатда ўчирилди. Жараёнга 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилди.
Деҳлидан Чикагога учган Air India самолёти 86 ёшли йўловчи юрак хуружига учрагани сабабли Тошкентга фавқулодда қўнди. Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилди.
Уруш қатнашчилари учун 20 млн сўм мукофот, Давлат грантини тақсимлаш бўйича янгича тартиб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига доир миллий режаси, Олий судда оқланган қатағон қурбонлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
8 май куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона юриши бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар Ғалаба боғидан Magic City паркигача ҳаракатланади. Пойтахтнинг бир қатор кўчалари транспортлар учун ёпилади (харита).
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам 8, 9 майда қўшимча поездлар қатнови бўлиши хабар қилинганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг