Автомобиллаштириш сиёсати нотенг имкониятларни яратган ҳолда одамларни камбағаллаштиради: кимдир машинада юради, яна кимдир эса чиқинди газлардан нафас олади ва кўчада хотиржам юролмайди, чунки кўчалар пиёдалар ҳаёти учун хавфли бўлган машиналар ҳудудига айланиб қолди. Машина олишга қурби етмайдиган ёки машина ҳайдашни хуш кўрмайдиган ўзбекистонликлар бунинг жабрини тортмасликлари керак, деб ёзади иқтисодчи Ботир Қобилов.
Турин политехника университети биноси олдидаги можаро натижасида 18 ёшли талаба вафот этди. Тергов маълумотларига кўра, у жағига туширилган муштдан йиқилиб, боши билан ерга урилган.
Туркманистонда 2022 йилни «Халқнинг Аркадағли замонаси» шиори остида ўтказишга қарор қилинди. «Бу шиор — бахтли давр асосини яратган, халқни, Ватанни янги марралар сари етакловчи қаҳрамон президентимизга юксак ҳурмат-эҳтиромдир», — дея таъкидланди.
Қирғизистонда давлат тўнтаришининг тўхтатиб қолингани, Россиянинг Кузбасс вилоятидаги конда юз берган фалокатда ҳалок бўлганлар сонининг 52 кишига етгани, Пекиннинг туғилишни рағбатлантириш учун янги чораларни жорий қилаётгани, Швецияда бош вазирликка сайланган илк аёлнинг 7 соатда истеъфога чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланиши, Халқ таълими вазири Жомбойдаги мактаб ўқувчиларини вақтинча бошқа бинога кўчириш бўйича топшириқ бериши, «Ўзбекнефтегаз»га тегишли АЁҚШларда Аи-80 маркали бензин нархи туширилиши — «Газета.uz»нинг 26 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон энергетика соҳасида эълон қилинган лойиҳалар бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида 21,8 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ҳажми билан етакчи бўлди, дейилади ЭОТБ ҳисоботида. Шу билан бирга, бу маблағнинг ярми атом электр станциясини қуриш бўйича аввалроқ эълон қилинган лойиҳага тўғри келади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.
ЖССТ дастлаб Жанубий Африка ва Ботсванада аниқланган ва кутилганидан кўра тезроқ тарқалаётган коронавируснинг янги штаммини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирди. FT`нинг хабар беришича, ҳозирда янги штамм жами 82 кишида қайд этилган.
Австриядан Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 минг доза «AstraZeneca» вакцинаси жўнатилди. Қайд этилишича, ушбу жўнатма Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жума куни тунда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган 28 умумтаълим мактабига борди. У қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш учун яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради.
Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,47 сўмга кўтарилиб, 10 777,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхободга боради.
Асакада 2020 йилнинг июнида 9 ёшли қизалоқни ўлдиришда гумонланган қўшни аёл айбдор деб топилиб, 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилинди.
«Капиталбанк» акциядорлик жамияти банки 215,3 млрд сўмлик акцилари эмиссиясини жойлаштирди. Ушбу акцияларни Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси шўба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ харид қилди.
Ўзбекистон президенти ва Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби ўртасидаги учрашувда коррупция, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш соҳасида рақамлаштириш мавзулари муҳокама қилинди. Халқаро стандартларни жорий этиш, божхона постларини модернизация қилиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Қашқадарёда қотиллик содир этиб, 2020 йилнинг сентябрь ойидан қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш тўхтатилди. Гумонланувчилар парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг «айрим сиёсий кучлар, жумладан, сайловда мағлуб бўлганлар кўмагига таяниб» Бишкекда оммавий норозилик намойишлари уюштиришни режалаштиргани айтилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 55 та электромобиль импорт қилинган. Ушбу харид учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар сарфлаган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли қидирувга берилган 7 800 дан ортиқ фуқародан 4 500 нафардан кўпроғи топилган, 3 264 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ушбу шахсларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 115 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган. Шунингдек, қидирув эълон қилинган 4 222 та автотранспорт воситаларининг 3 073 таси топилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг