АҚШ президенти Жо Байден Украинага енгиллаштирилган тартибда қурол етказиш имконини берувчи ленд-лиз бўйича қонунни имзолади. Бу қуролларни етказишда бюрократик тўсиқларни четлаб ўтиш имконини беради.
Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.
Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, қолаверса, Конимех ҳамда Навбаҳор туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Глобал беқарорлик шароитида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда ҚҚСнинг нол ставкаси муддати 31 декабргача узайтирилди. Имтиёзли даврнинг узайтирилиши гўшт ва картошка бозорида кутилган натижани бериши кутилмоқда, бироқ ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашуви учун етарли бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Украинадаги уруш ортидан жаҳон иқтисодиётида юзага келган танглик шароитида ҚҚС имтиёзларининг ички бозордаги нархларга қандай таъсири қилиши ҳақида сўз юритади.
Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдалигини билдириб, томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирди. Апрель ўрталаридан бери Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучайганди.
Грецияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди.
Оксана Чусовитина 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришини маълум қилди. У ҳозирга қадар Олимпия ўйинларида 8 маротаба иштирок этган.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У уруш фахрийларини байрам билан табриклаб, дунёда ҳар дақиқа синовли бўлаётганлигини таъкидлади. «Халқимиз ҳаётига шу таъсирни камайтириш бўйича чоралар кўряпмиз», — деди президент.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ўз яқинларига хатларда нималар ҳақида ёзишган? «Газета.uz» Шон-шараф музейи ва «Ўзархив» агентлиги тақдим этган хатлар билан бўлишмоқда. Жангчилар нафақат ўз яқинларига нома йўллаган, балки газеталар таҳририятларига уруш ҳақидаги ҳикояларини юборишган ва ҳаттоки шеърлар ҳам ёзишган.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Metall Center компанияси Ўзбекистон ва хорижлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги металл маҳсулотлари сотувини амалга оширмоқда. Харидорлар учун тезкор етказиб бериш хизмати ва қатор чегирмалар мавжуд.
Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлади. У бориш ва қайтиш осон ва тез, қолаверса, яшаш шароитлари яхши бўлган шаҳарларда туристлар сони тез ортишини айтиб, расмийларни Мўйноққа кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
Икки нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги 2,4 гектар ерни сотиш учун авансни олаётганида қўлга олинди. Ерни 980 минг долларга сотишни режалаштирган фуқаролар кейинчалик уни қурилиш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Фуқаролардан бири Бўстонлиқ туман йўл-қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб чиқди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Wendy’s мазкур юбилейга бағишланган тадбирда иссиқ ичимликларни чекланган миқдордаги махсус стаканларда тақдим этади.
Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди ва вакант бўлган IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди.
Марказий банк валюта курси нархларга қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилди. Валюта курсининг ўзгариши инфляцияга бевосита — импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар нархларининг ўзгариши ҳисобига ҳамда билвосита — импорт қилинадиган хом ашё нархларининг ўзгариши ҳисобига таъсир қилиши мумкин. Алмашув курсининг 1 фоиз бандга қадрсизланиши узоқ муддатда инфляциянинг 0,28 фоиз бандга тезлашишига сабаб бўлади.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва бошқарув аппаратини қисқартириш бюджетга камида 100 млрд сўмни тежаш имконини берганини таъкидлади. Бошқа вазирликларда ҳам шундай ўзгаришлар кутилмоқда, бироқ бу осон бўлмайди, чунки давлат идоралари уларнинг функция ва ваколатларини қисқартиришдан манфаатдор эмас, деди у. Адлия вазирлиги раҳбари Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшилаш борасида қандай ишлар олиб борилаётганига ҳам тўхталиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг