«Тошкент халқаро марафони» ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчалари 25 ва 27 март кунлари транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ўзбекистонда янги коронавирус ҳолатлари сони кескин камайиб бормоқда. Чоршанба куни фақат пойтахтда 6 кишида коронавирус аниқланди. Охирги бор бундай паст кўрсаткич пандемия бошида — 2020 йил мартда қайд этилган эди.
Иқтисодчилар Сергей Гуриев ва Олег Ицхоки Европа Россия нефть ва гази импортига нисбатан таъқиқ киритиши қандай қилиб Украинадаги урушни тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Уларга кўра, ушбу санкциялар Кремлни ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга кўмаклашувчи маблағлардан маҳрум қилиши мумкин.
Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси тадбиркорга ажратилган ер ҳужжатларини қайта расмийлаштириб бериш учун 12 минг доллар сўрагани маълум қилинди. Гумонланувчи шундан 6 минг долларини таниши орқали олган вақтида ушланган.
АҚШ Давлат департаментини бошқарган биринчи аёл Мадлен Олбрайт 84 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигидаги барча ўзгаришлар бир неча ойга ёки кейинги йилга қолдирилиши мумкин, деб хабар берди молия вазири Тимур Ишметов. Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказади. Унинг сўзларига кўра, президент 2022 йилда аввал тасдиқланган бюджет тақчиллигини сақлаб қолиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров банклар ва Марказий банк Ўзбекистон аҳолисига рублда пул ўтказмаларини узлуксиз таъминлаш чораларини кўраётганини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат тадбиркорларга валюта кредитларини сўмлик қарзга айлантириш имкониятини беради, шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун божхона тўловларини нолга тенглаштиради.
Марказий банкнинг асосий ставкаси 17 фоизга оширилганидан сўнг, янги кредитлар фоизи ва кредит ресурсларининг қиймати ҳам ўсиши керак эди. Бироқ, президент йил охиригача ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди молия вазири Тимур Ишметов.
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш бўйича топшириқ берди. Марказий банкка ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда «эҳтиёткорона ёндашувни» қўллаш вазифаси қўйилди.
Президент қарори билан Ўзбекистон банкларини хусусийлаштириш ва акцияларини оммавий жойлаштириш бўйича муддатлар белгиланди. Қарорда «Қишлоқ қурилиш банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва бошқа банклар келтирилган.
БМТ бош секретари Антониу Гутерриш Россия Украинада олиб бораётган ва оқибатлари бутун дунёда сезилаётган «бемаъни урушни» тўхтатишга чақирди. «Украина халқи ҳозир ҳақиқий дўззахда яшаяпти», маҳсулотлар, энерготашувчилар ва ўғитларга нархларнинг ошиши эса «катта миқёсдаги озиқ-овқат дефицити ва очликка олиб келиши мумкин», дея огоҳлантирди у.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Татаристон президенти Рустам Минниханов «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросимида қатнашишди. Технопарк Қозондаги «Химград» технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Таниқли хонанда Севара Назархон 25−28 март кунлари Халқаро форумлар саройида концерт беради. «Газета.uz» билан интервьюда у янги дастури ҳақида сўзлаб, ота-онаси, телевизион танловлар, ўзига бўлган мустаҳкам ишончнинг аҳамияти ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Ўзбекистонда 22 март куни 7 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди. Бу 2020 йил апрель ойидан бери энг паст кўрсаткич. Янги беморлар Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида аниқланган.
Ўзбекистон компаниялари Ақтау денгиз порти орқали халқаро юкларни яқин ва узоқ хорижий мамлакатларга юбориши мумкин бўлади.
Муқимий номидаги давлат мусиқали театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 82 ёшида вафот этди.
Москванинг Лефортово суди мухолифатчи Алексей Навальнийни «фирибгарлик» ва «судни ҳақоратлаш»да айбдор деб топди ва уни 9 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилди. Сиёсатчи 1,2 млн рубль миқдорда жарима ҳам тўлайди.
Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказ инклюзив туризмни ривожлантириш ва ногиронларнинг ҳаракатланиги учун шароит яратишга кўмаклашиш йўналишларида иш олиб боради.
Наврўз куни Қўқон шаҳридаги масжид имом-хатиби ва унинг тўрт нафар оила аъзолари номаълум этиологияли заҳарланиш натижасида вафот этган. Мутахассислар буни ис газидан заҳарланиш, дея тахмин қилмоқда.
Москва суди қарори билан Meta компанияси экстремистик ташкилот деб тан олинди, Facebook ва Instagram Россияда тақиқланди. Эндиликда россияликлар ушбу ижтимоий тармоқларда реклама сотиб олишса, бу экстремистик ташкилотни молиялаштириш деб қаралиши мумкин. WhatsApp мессенжерига тақиқ қўйилмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг