Олтиариқ туманидаги газ «заправка» 27 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 5 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.
8 сентябрдан Самарқандда жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 2000 сўм, транспорт картаси билан эса 1600 сўмгача ошади. Бир транспортдан бошқасига ўтишда мослашувчан тарифлар жорий этилмоқда. Тошкентда бундай тарифларни жорий этиш баҳордан буён ваъда қилиб келинади.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди (фото ва видео).
«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги мавжуд тўртта жамғарма бирлаштирилиб, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тижорат банклари 7 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 080−12 120 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 205 сўм.
«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи сироп лаборатория текширувларидан ўтказилмаганини тан олди. Унинг айтишича, 12 йиллик фаолияти давомида Дори воситалари экспертизаси давлат марказида бирор марта ҳам дорилар текширилмаган, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар эса эътироз ҳам билдирмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг ташрифи доирасида Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь аёлларининг биринчи бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида 92 млн доллардан ортиқ миқдордаги 42 та шартнома ва 17 та меморандум имзоланди.
Ўзбекистонда 2022 йилда бюджетдан ғалла учун 4 тлрн сўм имтиёзли кредит ажратилди, бу 2017 йилга нисбатан 3 баробарга кўп. Мева-сабзавотлар учун 1,1 трлн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит берилди. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги йилларда 41 турдаги субсидия жорий этилган.
Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар жалб қилинган ҳолда «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилади. ССВ ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти 2024−2026 йилларга мўлжалланган соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш дастурини тузади.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 16, 25, 117 ва 150-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади. Қисқарган йўналишларда янги автобуслар ташкил этилган.
Саккиз ой давомида Ўзбекистонда 390,18 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 6305 та ҳолат аниқланди. Энг кўп ҳолатлар Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда. 2024 йилдан Давлат тиббий суғурта жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади, 2027 йилдан эса мустақил жамғармага айланади.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Оқибатда воқеа жойига яқин ҳудудда ишлаётган самарқандлик шахс яраланиб, касалхонада вафот этди. Унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам кўрсатилди.
Президент фармони билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг