Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.
2004 йилда собиқ Андижон вилояти ҳокими, 11 йил мобайнида вилоятни бошқарган Қобилжон Обидовдан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони «номаълум сабабларга кўра» қайтариб олинган эди. Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан унга мазкур унвон ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.
Apple маҳсулотларининг янги моделлари тақдимотида iPhone 13 смартфонларининг тўртта модели, янги iPad ва Apple Watch 7 «ақлли» соатлари намойиш этилди.
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 2023 йилда Ўзбекистонда инфляция даражасини 5% гача пасайтириш бўйича асосий йўналишларни санаб ўтди. Улар — миллий валюта барқарорлиги, меҳнат унумдорлиги ва рақобат даражасини ошириш ҳамда нархларни эркинлаштириш.
Пскент туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига бўйсунмасдан, уни уриб юборди. 30 ёшли сержант Дилмурод Ўрмонов орадан уч кун ўтиб вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Тожикистон ТИВнинг AҚШ элчисига норозилик нотасини топширгани, Қозоғистоннинг Олмаотада Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатадиган марказни яратишни таклиф қилгани, Янги Зеландия туб аҳолисининг мамлакат номини ўзгартириш ташаббуси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россия пойтахтидаги метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлиши, МСК барча партиялар томонидан илгари сурилган номзодларни рўйхатга олиши, Ўзбекистон Афғонистонга катта партияда гуманитар ёрдам юбориши — «Газета.uz»нинг 14 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Jurabek Laboratories компанияси Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Компания вакилининг айтишича, препарат ички бозорга октябрь ойида чиқади.
Қонунчилик палатаси аъзоси Дониёр Ғаниев фақатгина Ўзбекистон резидентларига букмекерлик билан шуғулланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Депутат норезидент букмекерларга Ўзбекистон банк тизимидан тўловлар амалга оширилишини тақиқлаш кераклигини ҳам айтди. Шунингдек, у тотализаторларни реклама ва тарғибот қилишга рухсат бермаслик ҳамда жисмоний шахслар учун «ставка"ларнинг максимум чегарасини белгилаш таклифини илгари сурди.
Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ходимлари томонидан Андижонлик фуқаронинг калтаклангани айтилган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу бўлимнинг собиқ ходимлари 2020 йилнинг ноябрь ойида 44 ёшли эркакни қийноққа солганликлари учун озодликдан маҳрум қилинган эди.
«Трест-12» компанияси 2020 йилги соф даромадидан 11,51 млрд сўм миқдорида дивидендлар тўлайди. Акционерлар орасидан жой олган қурилиш вазирининг рафиқаси ва ўғлига 3,1 млрд сўм ажратилади.
Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга инсонпарварлик юки учун миннатдорлик билдирди. Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, ушбу ёрдам мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,93 сўмга кўтарилиб, 10 686,62 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
«Агробанк» интенсив курслари тингловчилари еттита йўналишда чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан уч ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади.
Сешанба куни Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонналик инсонпарварлик юкини юборди. Ўз ичига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечакларни олган ушбу гуманитар ёрдам муҳтож афғон оилаларига тарқатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Президентлар бўлажак учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.
Президент «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Унда фуқароларга ушбу соҳадаги қонунчилик талабларига амал қилиш ва зилзилага қарши чоралар кўриш мажбуриятлари юкланган.
«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбат уюштирди. Улар қандай мақсад билан пойтахтга келганлиги, жамиятда аёллар ва қизларга бўлган муносабат, атрофдаги стереотиплар ҳамда тенгдошлари ва ёш қизларга қандай маслаҳатлар беришлари ҳақида сўзлаб беришди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг