Архив

«АрМИ-2021»: VII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади
5 сентябрь 2021, 11:51

«АрМИ-2021»: VII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади

Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойни ортда қолдириб, 2-ўринни эгаллади. Мусобоқалар давомида Ўзбекистон ҳарбийлари 10 та рекорд натижани қайд этдилар.

Яна 1,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
5 сентябрь 2021, 10:55

Яна 1,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

5 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

4 сентябрь куни Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус аниқланди
5 сентябрь 2021, 10:49

4 сентябрь куни Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 140 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

Паралимпиада-2020. Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди
4 сентябрь 2021, 17:46

Паралимпиада-2020. Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-таэквондочи Гулжаной Наимова олтин медални қўлган киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги саккизинчи олтин медаль бўлди.

«Тошкент» халқаро аэропортида янги учиб кетиш зали ишга туширилди (фото)
4 сентябрь 2021, 17:19

«Тошкент» халқаро аэропортида янги учиб кетиш зали ишга туширилди (фото)

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида халқаро йўналишлар йўловчилари учун қўшимча майдонга эга бўлган янги учиб кетиш зали очилди. Мазкур залда замонавий ускуналар, «яшил» ва «қизил» йўлаклар ўрнатилган. Шунингдек, 6 та паспорт ва чегара назорати пункти, очиқ Wi-Fi тармоғи, Duty Free дўконлари, кафе, она ва бола хонаси мавжуд.

Тошкентда Ислом тараққиёт банки бошқарув кенгашининг анжумани бўлиб ўтди
4 сентябрь 2021, 16:00

Тошкентда Ислом тараққиёт банки бошқарув кенгашининг анжумани бўлиб ўтди

«Агробанк» Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан энг кўп кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштирган банк сифатида эътироф этилди.

Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
4 сентябрь 2021, 14:10

Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.

Мактаб қизларига рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди
4 сентябрь 2021, 13:42

Мактаб қизларига рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди

Ўзбекистон мактабларида қизларга истисно тариқасида оқ ва очиқ ранглардаги миллий рўмолда ва дўппида бўлишга рухсат берилди. ХТВ раҳбари бу кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатлари асосида қабул қилинганини ва асосий мақсад — барча болаларга таълим бериш эканлигини таъкидлади. «Биз дунёвий билимларни барчага беришимиз шарт. Шу нарсага шароит яратиб беришимиз керак», — деди у.

«Жангда нима қилишни биз ҳам биламиз, лекин ёшимиз ўтиб бўлди» — Раҳматжон Рўзиохунов
4 сентябрь 2021, 12:00

«Жангда нима қилишни биз ҳам биламиз, лекин ёшимиз ўтиб бўлди» — Раҳматжон Рўзиохунов

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега мураббийликни танлагани, Баҳодир Жалоловга қандай мотивация берганлиги, шогирдларини қандай тарбиялаши ва Олимпиада финалидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Паралимпиада-2020. Нурхон Қурбонова иккинчи медалини қўлга киритди
4 сентябрь 2021, 11:38

Паралимпиада-2020. Нурхон Қурбонова иккинчи медалини қўлга киритди

Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида найза улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова кумуш медали соҳиби бўлди. Спортчи ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган.

3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланди
4 сентябрь 2021, 11:10

3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистон вакили биринчи марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти билан тақдирланди
4 сентябрь 2021, 10:33

Ўзбекистон вакили биринчи марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти билан тақдирланди

ЖИДУ проректори Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards совриндори бўлди. Мазкур мукофот билан Ўзбекистон вакили илк бора тақдирланди.

Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик
4 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик

Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 сентябрь 2021, 21:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда АЭС қурилиши мумкинлиги, AҚШда сув тошқинлари қурбонлари сонининг 45 кишига етгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ОТМга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди
3 сентябрь 2021, 15:51 1

ОТМга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандатни) эълон қилди. Қайд этилишича, жавобни ҳудудлар кесимида белгиланган вақтда текшириб кўриш талаб этилади. Онлайн тарзда 5 хил усулда тест натижаларини билиш мумкин.

Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни Nexia уриб юборди
3 сентябрь 2021, 14:07

Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни Nexia уриб юборди

Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди
3 сентябрь 2021, 12:57

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликларни мамлакатни тарк этиши керак
3 сентябрь 2021, 12:37

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликларни мамлакатни тарк этиши керак

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликлар 10 сентябргача муддатни узайтириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим. Ҳукумат ўтган йилнинг сентябрида жорий этилган вақтинчалик тартибни бекор қилди.

Ўтган 6 ойда мамлакатда 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган
3 сентябрь 2021, 11:30

Ўтган 6 ойда мамлакатда 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларга кўра, январь — июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган. Энг юқори улушга эга вилоятлар Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳислобланади.

«ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак». Мақсуда Ворисова — «мандат» кечикаётгани ҳақида
3 сентябрь 2021, 10:30

«ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак». Мақсуда Ворисова — «мандат» кечикаётгани ҳақида

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг