Архив

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади
17 февраль 2022, 15:59

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонга йил бошидан бери 364 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 181 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Шавкат Мирзиёев контрабандага қарши курашиш мақсадида 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та божхона постини 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлашга кўрсатма берди. Бунинг учун эса 370 млрд сўм йўналтирилади.

Асака туманида уч киши ис газидан вафот этди
17 февраль 2022, 15:40

Асака туманида уч киши ис газидан вафот этди

Андижон вилояти Асака туманидаги фермер хўжалигининг уч ёлланма ишчиси ис газидан вафот этди. Улар қўлбола сандалга ёқилган кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланишган. Туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади
17 февраль 2022, 15:29

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади

Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Meltwater Чемпионлар турида илк ўйинини ўтказади. У биринчи бўлиб голландиялик гроссмейстер Аниш Гирига қарши ўйнайди, шунингдек, Магнус Карлсен, Динь Лижэн, Ян Непомнящий, Левон Аронян ва бошқа шахматчилар билан ҳам беллашади.

Битта постда 3 йил ишлаган божхоначилар ротация қилинади
17 февраль 2022, 15:05

Битта постда 3 йил ишлаган божхоначилар ротация қилинади

Президент пайшанба кунги йиғилишда божхоначиларнинг ҳалол ишлашини таъминлаш мақсадида битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинишини айтди. Қолаверса, тизимдаги ходимлар даромади ва мол-мулки декларация қилинади, 1 мартдан эса барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Президент божхона хизматларини 2023 йилда тўлиқ рақамлаштиришни буюрди
17 февраль 2022, 14:59

Президент божхона хизматларини 2023 йилда тўлиқ рақамлаштиришни буюрди

Президент божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда «Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», дея қайд этди. Президент топшириғига кўра, йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

20 рақами туширилган «банкнот» Марказий банк томонидан чиқарилмаган
17 февраль 2022, 14:50

20 рақами туширилган «банкнот» Марказий банк томонидан чиқарилмаган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан эмас, балки «Давлат белгиси» корхонаси томонидан 2014 йилда чиқарилганлиги маълум қилинди. У реклама маҳсулоти сифатида чиқарилган ва ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас.

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда
17 февраль 2022, 14:34

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 млн га бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи, Томди туманида умумий майдони 40 минг га бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилмоқда.

Хоразмда туман солиқ инспекцияси ходими пора олганликда гумон қилинмоқда
17 февраль 2022, 13:09

Хоразмда туман солиқ инспекцияси ходими пора олганликда гумон қилинмоқда

Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими 720 млн сўмлик солиқ тўловини камайтириб бериш эвазига тадбиркордан 5 минг доллар пора олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Хоразмдаги бошқа бир ҳолатда эса икки нафар шахс тадбиркорга ноқонуний йўл билан 10 млрд сўм кредит олиб беришга уринганликда гумон қилинмоқда.

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди
17 февраль 2022, 12:46

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди

2020 йилда пандемия даврида бахтсиз ҳодисалар ҳамда уларда ҳалок бўлган ва жароҳатлар сони бўйича статистик маълумотлар камайганидан сўнг, 2021 йилда бу кўрсаткичлар кескин ошди. Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш ва ҳаракатни нотўғри ташкил этишдир. Пиёдалар ўтиш йўлакларида қанча одам уриб юборилган бўлса, белгиланмаган жойларда ҳам шунча одам қурбон бўлган.

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди
17 февраль 2022, 12:43

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди

2019 йилнинг май ойидан бери Миллий олимпия қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан ишдан бўшатилди.

Судьялар олий кенгаши яна бешта судьяни интизомий жазога тортди
17 февраль 2022, 12:36

Судьялар олий кенгаши яна бешта судьяни интизомий жазога тортди

Қашқадарё вилоятининг тўртта туман судьялари ҳамда Ангрен шаҳар суди раиси масъулиятсизлиги ва ишда йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилди.

Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
17 февраль 2022, 12:27 1

Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи факультетлардан бирида аниқланган камчиликлар деканга салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг доллар олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Бухоро вилоятидаги каналдан 33 ёшли аёлнинг жасади топилди
17 февраль 2022, 12:27

Бухоро вилоятидаги каналдан 33 ёшли аёлнинг жасади топилди

11 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги маҳалладан оқиб ўтувчи каналдан аёл кишининг жасади топилди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш ишларини олиб бормоқда.

S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбургдан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда
17 февраль 2022, 12:03

S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбургдан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда

Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбург шаҳридан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда. Таъкидланишича, парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соатни ташкил этиши айтилмоқда.

Сурхондарёда «тез ёрдам»га ишга киритиб қўйиш эвазига $1300 олган шахс ушлангани айтилмоқда
17 февраль 2022, 11:57

Сурхондарёда «тез ёрдам»га ишга киритиб қўйиш эвазига $1300 олган шахс ушлангани айтилмоқда

Денов туманида тез тиббий ёрдам муассасаси ҳодими фуқарони ўзи ишлаётган жойга ишга киритиб қўйиш эвазига 1300 долларни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди
17 февраль 2022, 11:06

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди

Тошкентнинг Яшнобод ва Шайҳонтоҳур туманларида «Зардекс» «Регапен» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиб келган дорихоналар фаолияти фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 250 дан камайди
17 февраль 2022, 10:34

Коронавируснинг кунлик ҳолати 250 дан камайди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 241 нафар фуқаро коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди, бу бир кун олдинги ҳолатга қараганда 55 тага кам (296). Тошкент шаҳрида ҳам кунлик ҳолат 100 дан камайди. 47 кишида эса пневмония аниқланди.

Қашқадарёда ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 14 суткага қамалди
17 февраль 2022, 09:54

Қашқадарёда ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 14 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида хавфсизлик камарини тақмаган Nexia-3 ҳайдовчиси ва ЙПХ ходимлари ўртасида тортишув юзага келди. Ҳайдовчи 14 суткага қамалди, тортишувда қатнашган бошқа фуқароларга ҳам жазо тайинланди.

Бобур кўчасини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда
17 февраль 2022, 08:01

Бобур кўчасини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда

Тошкентдаги Бобур кўчасини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов фуқароларни бинолар фасадини янгилаш, велосипед йўлакларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини кўкаламзорлаштиришни ўз ичига олган дастлабки лойиҳа билан таништирди. Реконструкция моддий маданий мерос обектлари, жумладан, туман ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ИТИ ва 7-уйга ҳам тааллуқли.

АҚШ геологлари Ўзбекистонда сланец гази ва нефтини қидиради
17 февраль 2022, 07:03

АҚШ геологлари Ўзбекистонда сланец гази ва нефтини қидиради

АҚШ Геология хизмати (USGS) гуруҳи Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарёда сланец нефти ва сланец газининг потенциал конларини аниқлаш учун Ўзбекистонга келади. Шунингдек, америкалик мутахассислар билан гидрометрик тармоқлар, статистика, сув ресурсларини ривожлантириш инфратузилмаси, тошқин ва кўчкилар тарихи, қор қопламини биргаликда ўрганиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг