Архив

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди
24 январь 2022, 19:50

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди

Марказий банк «Газпромбанк» (Россия Федерацияси) ваколатхонасини аккредитация қилди. Ваколатхона банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилгани айтилди.

Термизда «ҳижрат» ва «жиҳод» ғояларини тарғиб қилган икки киши узоқ муддатга қамалди
24 январь 2022, 19:23

Термизда «ҳижрат» ва «жиҳод» ғояларини тарғиб қилган икки киши узоқ муддатга қамалди

Термиздаги масжидлар атрофида «ҳижрат» ва «жиҳод» ғояларини тарғиб қилган ҳамда келгусида Сурия ва Фаластиндаги жангларда қатнашишни режалаштирган икки эркак узоқ муддатга қамалди.

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўба корхонаси «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди
24 январь 2022, 19:14

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўба корхонаси «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдингига қарашли компания томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди. «Бу ерда олинадиган барча фойда Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади», — деди Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко.

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси
24 январь 2022, 18:58

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон бозорига «катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетгани» ҳақида хабар берди. Банкоматлар сохта купюраларни фарқламагани боис, уларнинг фаолияти вақтинча чекланган. Нурмуратов, шунингдек, хусусий валюта айрибошлаш шохобчаларига доир ўз қарашларини ҳам билдириб ўтган.

Helvetas Swiss Intercooperation филиали Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди
24 январь 2022, 18:22

Helvetas Swiss Intercooperation филиали Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди

Швейцариянинг Helvetas Swiss Intercooperation мустақил ташкилоти Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистонда ўзининг филиалини очди. Ташкилот аллақачон, 4,8 млн франклик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

Афғонистон трансафғон темир йўлининг йўналишини тасдиқлади
24 январь 2022, 18:00

Афғонистон трансафғон темир йўлининг йўналишини тасдиқлади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонни Покистон портлари билан боғлайдиган Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўл йўналиши Бағлон ва Бомиён орқали ўтишини маълум қилди.

Ўзбекистонга киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартиби бекор қилинди
24 январь 2022, 17:47 1

Ўзбекистонга киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартиби бекор қилинди

Республика махсус комиссияси 25 январдан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш тартибини бекор қилди. Бунда ташриф буюрувчилар камида 48 соат олдин топширган манфий ПЗР-тест маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви тасдиқланди
24 январь 2022, 17:41

Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви тасдиқланди

Антикоррупция агентлиги Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва унинг турмуш ўртоғи, қизи ҳамда ўғли таъсисчилари бўлган Sevimli TV ўртасида шартномалар тузиш ва субсидиялар ажратишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганини аниқлади.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади
24 январь 2022, 16:37

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади

25 январь куни «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади
24 январь 2022, 16:33

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармонига кўра, 2026 йилгача дори воситаларини ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар ички бозорнинг 80 фоизини эгаллаши кўзда тутилмоқда. Фармацевтика соҳасида режалаштирилган муҳим ўзгаришлар ҳақида.

Долларнинг расмий курси пасайди
24 январь 2022, 16:26

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,02 сўмга пасайиб, 10 825 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пастлади. Ушбу ўзгаришлар 25 январдан кучга киради.

АҚШ Давлат департаменти ўз ходимларининг Украинани ихтиёрий равишда тарк этишига рухсат берди
24 январь 2022, 15:50

АҚШ Давлат департаменти ўз ходимларининг Украинани ихтиёрий равишда тарк этишига рухсат берди

АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг яқинларига «Россия ҳарбий ҳаракатлари таҳдиди сақланиб қолаётганлиги туфайли» Украинани ихтиёрий равишда тарк этишга рухсат берди. Уларга тижорий транспортда мамлакатни тарк этиш тавсия этилди.

Тажрибалар майдончаси
24 январь 2022, 15:41

Тажрибалар майдончаси

Ўтган ҳафтада ОТМларга кириш тест синовлари тартибини яна ўзгартирувчи янги қарорлар қабул қилинди. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган янгиликларни умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш ҳамда ўзгаришларни илмий асослаш зарурлиги тўғрисида ёзади.

Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт кесиб ташланди
24 январь 2022, 15:36

Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт кесиб ташланди

Экология давлат қўмитаси Қарши давлат университети ҳудудида 40 га яқин дарахт ноқонуний равишда кесилганини маълум қилди. Университет бунга қадар уч марта дарахтларни кесиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган, аммо ҳар гал рад жавобини олган.

Фарғона шаҳри ва Бағдод туманига ҳокимлар тайинланди
24 январь 2022, 15:23

Фарғона шаҳри ва Бағдод туманига ҳокимлар тайинланди

Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров Фарғона шаҳрига ҳокими лавозимига тасдиқланди. Унинг ўрнини эса вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуфжон Хусаинов эгаллади.

ДХХ киберхавфсизлик соҳасида ваколатли орган этиб белгиланиши мумкин
24 январь 2022, 14:45

ДХХ киберхавфсизлик соҳасида ваколатли орган этиб белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасида депутатлар «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Ҳужжатда киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизматини белгилаш кўзда тутилган.

Келгуси 3 йилда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қарийб 77 трлн сўм ажратилади
24 январь 2022, 13:12

Келгуси 3 йилда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қарийб 77 трлн сўм ажратилади

Президент қарори билан 2022−2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Уни амалга оширишга эса жами 76,8 трлн сўм, шу жумладан, 2022 йилда — 23,8 трлн сўм ажратилади. Жорий йилда энг кўп маблағ ижтимоий соҳалар (5,9 трлн сўм), мудофаа органлари ва ёпиқ қисм (4,5 трлн сўм), муҳим объектларни қуриш (3,9 трлн сўм), йўл-транспорт инфратузилмасига (2,7 трлн сўм) йўналтирилади.

Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди
24 январь 2022, 12:52

Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Бунёд кўчасидаги омборхонада ёнғин юзага келди. ФВВ ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади
24 январь 2022, 12:38

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Жума куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими бўлди
24 январь 2022, 12:04

Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими бўлди

Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари сифатида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Жаҳонгир Иброҳимовнинг ўрнини эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг