23 июль куни Ўзбекистонда 773 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 507 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.
Президент аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими бўйича йиғилиш ўтказди. Барча ҳокимлар фуқароларни қабул қилиш учун ҳафтасига икки кун ажратишлари ва ҳокимликларда кунлик қабул ташкил этилиши белгиланди. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, — деди президент.
Ангренлик йигит «UNIVERSAL KREDIT» номли сохта Телеграм-гуруҳ очиб, 15 дақиқа ичида микроқарз берилиши ҳақидаги эълон билан 10 нафардан зиёд фуқаронинг 13 млн сўмини ўзлаштирди.
Токио-2020 Олимпия ўйинлари биринчи кунида саккизта спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлиб, коронавирусга қарши фаол эмланишга чақирди. Давлат раҳбари 4 август куни Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Олимпиада очилиш маросимида байроқдорлар спортчиларни ортиқча толиқтирмаслик учун алмаштирилганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилиши, Стратегик ривожланиш агентлигининг ташкил этилиши, Содиқ Сафоевга ректорлик вазифаси юклатилиши — «Газета.uz»нинг 23 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижонлик фуқаро ярим йил давомида гўштини истеъмол қилиш учун ўз уйида итларни ўлдириб келгани аниқланди. Унга нисбатан ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳамда жониворлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги моддалар асосида маъмурий баённома тузилди.
Президент қарори билан, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Шунингдек, вазирликлар ва идоралар раҳбарияти фаолияти кўрсаткичларини баҳолашда инсон омилини камайтириш мақсадида асосий кўрсаткичлар бўйича маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш орқали мавжуд ҳолатни аниқлаш имконини берувчи махсус электрон платформа ишга туширилади.
Республика махсус комиссиясининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда 21 млн аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ҳозирга қадар улардан 1 млн 34 минг нафари, яъни 4,9 фоизи тўлиқ эмланган.
Коронавирусдан даволанаётган ва карантинга олинган шахслар Ўзбекистон президенти сайловида қатнашишларини таъминлаш учун махсус йўриқнома ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг сўзларига кўра, беморларнинг уйларига кўчма қутилар билан ташриф буюриш режалаштирилган. Бунда муддатидан аввал овоз бериш давридаги эпидемиологик вазият инобатга олинади.
Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан қатнашган спортчилар ҳозиргача жами 32 медалларни қўлга киритган. «Газета.uz» Токиода старт берилган Ёзги Олимпиада ўйинлари арафасида бугунга қадар Ўзбекистонга ғолиблик шарафини олиб келган барча Олимпиада чемпионларини эслайди.
Долларнинг расмий курси 16,83 сўмга кўтарилди ва жами 10 615,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Ургут туманида фуқаро Telegram`даги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, бошқа фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан тахқирлаган. Ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 24−26 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўради. Аввалроқ, Ўзгидромет дам олиш кунлари ва ҳафта бошида ҳаво жуда иссиқ бўлишини эълон қилган эди.
Июль ойида Тожикистон Афғонистондан 1574 нафар қочқинларни қабул қилди. Кейинчалик улар чартер рейслари билан Кобул ва Мозори-Шарифга қайтарилган. Мамлакат чегарадош ҳудудлардан 100 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб оилавий ва марказий поликлиникаларда, шунингдек ихтисослашган тиббиёт марказларида очилган эмлаш пунктлари рўйхати эълон қилинди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» иқтисодчи Отабек Бакировнинг Ўзбекистон электр энергияси таъминотини Грузиядаги тизим билан таққослаб билдирган фикрларига муносабат билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон электр энергияси таъминотида «фавқулодда ҳолатларни инобатга олмаса, тақчиллик кузатилмайди». Шунингдек, баёнотда иккала мамлакатдаги энергия ишлаб чиқариш манбалари ва истеъмолчилар сони орасидаги тафовутларга эътибор қаратилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг