Архив

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгарди
24 июль 2021, 19:36

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгарди

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади
24 июль 2021, 19:23

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳаси доирасида Дэвид Гетта билан коллаборация уюштиради
24 июль 2021, 19:00

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳаси доирасида Дэвид Гетта билан коллаборация уюштиради

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашади ва Дэвид Гетта «Get Together» синглининг ремиксини яратади.

Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
24 июль 2021, 18:00

Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

24 июль куни, президент Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан президент бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ва жамоат арбобларидан табрик ва қутловлар қабул қилди.

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди
24 июль 2021, 17:30

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлишди
24 июль 2021, 16:52

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлишди

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро биология олимпиадасида 2 та олтин ва 1 та кумуш, халқаро физика олимпиадасида 1 та бронза ва халқаро математика олимпиадасида биттадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди
24 июль 2021, 16:25

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

Тожик-қирғиз чегарасидаги Исфара шаҳри ҳудудида отишма содир бўлди. Тожик аҳолиси ҳуддудаги «Қуммазор» даволаш масканида ҳашар ўтказмоқчи бўлганларида, ўзаро тўқнашув юзага келган. Бунга сабаб эса «қирғиз томонининг розилигисиз ҳудудни қумлардан тозалашни бошлашган» ни эканлиги айтилмоқда. Ҳар икки томондан отишма 10 дақиқа давом этган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
24 июль 2021, 16:05

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18,87 сўмга кўтарилди ва жами 10 634,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.

Вакциналар дунёни қандай ўзгартирган?
24 июль 2021, 15:00

Вакциналар дунёни қандай ўзгартирган?

COVID-19 пандемияси инсониятни юқумли касалликларнинг нақадар хавфли ва ҳалокатли авж олишини эслашга мажбур қилди. Шунигдек, у бундай ҳолатларда вакциналар нормал ҳаётга қайтиш учун ягона умид эканлигини ҳам эслатмоқда. Дунё тарихида энг кенг тарқалган чечак, қизамиқ, полиемиелит ва безгак касалликлари ва уларга қарши курашда вакциналарнинг ўрни ҳақида.

«Бу қонун чиқарувчиларимизга боғлиқ». МСК раиси ўринбосари президентликка мустақил номзод кўрсатиш ҳақида
24 июль 2021, 14:31

«Бу қонун чиқарувчиларимизга боғлиқ». МСК раиси ўринбосари президентликка мустақил номзод кўрсатиш ҳақида

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловчилар ташаббускор гуруҳлари мустақил равишда ўз номзодини кўрсатиш масаласини ҳал этиш қонун чиқарувчиларга боғлиқ эканлигини қайд этди. Ушбу масала ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўтарилган эди.

Президент мактаблари битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади
24 июль 2021, 13:53 1

Президент мактаблари битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади

2021−2022 ўқув йилидан президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз давлат ОТМларига ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилинди
24 июль 2021, 13:08

Ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик икки теннисчи 2019 йилда бўлиб ўтган турнирдаги келишилган ўйинлар сабабли спортдан четлатилди. Темур Исмоилов бир умрга дисквалификация килиниб, 14 минг доллар жаримага тортилди. Амал Султонбеков эса беш йилга четлатилиб, унга 8000 доллар миқдоридаги жарима белгиланди.

Ҳокимликлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради
24 июль 2021, 12:30 1

Ҳокимликлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради

Ҳукумат қарори билан, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликлари берилади. Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов ундирилмайди.

«Вакцина тиббиётнинг энг катта ютуғи» — вирусолог Дилдора Секлер
24 июль 2021, 11:36

«Вакцина тиббиётнинг энг катта ютуғи» — вирусолог Дилдора Секлер

Ҳозир пневмококкка қарши эмланиш мумкинми, бу вакцина коронавирусдан ҳимоя қиладими ва нима учун эмлашдан қўрқмаслик керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига шифокор-вирусолог, Facebook`даги «Врачи Ташкента» гуруҳи асосчиси, PhD Дилдора Секлер жавоб берди.

Навбатдаги антирекорд: коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 800 га яқинлашди, 7 нафар бемор вафот этди
24 июль 2021, 10:21

Навбатдаги антирекорд: коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 800 га яқинлашди, 7 нафар бемор вафот этди

23 июль куни Ўзбекистонда 773 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 507 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

«Ҳоким кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади» — президент
24 июль 2021, 10:17 2

«Ҳоким кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади» — президент

Президент аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими бўйича йиғилиш ўтказди. Барча ҳокимлар фуқароларни қабул қилиш учун ҳафтасига икки кун ажратишлари ва ҳокимликларда кунлик қабул ташкил этилиши белгиланди. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, — деди президент.

Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштирди
24 июль 2021, 09:10

Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштирди

Ангренлик йигит «UNIVERSAL KREDIT» номли сохта Телеграм-гуруҳ очиб, 15 дақиқа ичида микроқарз берилиши ҳақидаги эълон билан 10 нафардан зиёд фуқаронинг 13 млн сўмини ўзлаштирди.

Токио-2020. 24 июль учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
24 июль 2021, 07:50

Токио-2020. 24 июль учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинлари биринчи кунида саккизта спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 июль 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

4 август куни Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинади — президент
23 июль 2021, 21:01 1

4 август куни Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлиб, коронавирусга қарши фаол эмланишга чақирди. Давлат раҳбари 4 август куни Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг