Архив

Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди
23 июль 2021, 10:42

Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганувчи Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди. Ҳужжатга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.

Тошкентда 65 ёшли пиёда Matiz уриб юбориши оқибатида вафот этди
23 июль 2021, 10:20

Тошкентда 65 ёшли пиёда Matiz уриб юбориши оқибатида вафот этди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида Matiz 65 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Касаба уюшмалари федерацияси раиси дам олиш куни видеоселектор ўтказди
23 июль 2021, 09:03

Касаба уюшмалари федерацияси раиси дам олиш куни видеоселектор ўтказди

22 июль, дам олиш куни Касаба уюшмалари федерацияси томонидан президент нутқида белгиланган вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида видеоселектор ўтказилди. Унда коронавирусдан хавф ости гуруҳига киритилган фуқаролар ҳам қатнашган. Шу куни бош вазир бошчилигида ҳам меҳнат вазири ва бошқа раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Освенцим ўлим лагерида 100 дан зиёд ўзбекистонлик сақланган — тадқиқот
22 июль 2021, 21:27

Освенцим ўлим лагерида 100 дан зиёд ўзбекистонлик сақланган — тадқиқот

Аушвиц-Биркенау (Освенцим) немис концлагер ва ўлим лагерлари мажмуасида 100 нафардан зиёд ўзбекистонликлар сақланган, дейилади Польшада ўтказилган тадқиқот натижаларида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 июль 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкентнинг бир қатор туманларида совуқ сув вақтинча ўчирилади (рўйхат)
22 июль 2021, 20:55

Тошкентнинг бир қатор туманларида совуқ сув вақтинча ўчирилади (рўйхат)

23−24 июль ва 26−27 июль кунлари Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида сув қувурларини кўчириш муносабати билан совуқ сув ўчирилади ва сув таъминотида узилишлар кузатилади.

Кеча Ўзбекистонга яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
22 июль 2021, 20:29

Кеча Ўзбекистонга яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

21 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 9 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

Андижонда $6 минг эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22 июль 2021, 13:20 1

Андижонда $6 минг эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Андижон вилоятида Кореяга ишга юборишни ваъда бериб, бунинг эвазига 6 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Антирекорд: Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 700 дан ошди
22 июль 2021, 12:07

Антирекорд: Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 700 дан ошди

Чоршанба куни коронавирус ҳолатларининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди — 719 киши касалликка чалинди. Қарийб 500 нафар фуқарода пневмония аниқланди. COVID-19 билан оғриганларнинг яна 4 нафари вафот этди.

Фарғонада тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар такси ҳайдовчисини ўлдирганликда гумон қилинмоқда
22 июль 2021, 12:03

Фарғонада тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар такси ҳайдовчисини ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Фарғона вилоятида такси ҳайдовчиси жонсиз ҳолда топилди. Тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар (икки нафари ўқувчи) уни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

«Асакабанк» ходимлари $2 млнлик кредит ажратишда фирибгарликка йўл қўйганликда гумонланмоқда
21 июль 2021, 19:11

«Асакабанк» ходимлари $2 млнлик кредит ажратишда фирибгарликка йўл қўйганликда гумонланмоқда

Иккита компания ҳамда «Асакабнк» бош офиси ва филиали ходимлари 2 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Мазкур маблағлар Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган.

Наманганда сел: кўприклар ва автомобилларга шикаст етди, уйларни сув босди
21 июль 2021, 16:23

Наманганда сел: кўприклар ва автомобилларга шикаст етди, уйларни сув босди

Наманган вилоятида сел келиши ва сув тошқинлари натижасида иккита кўприк ва бир қанча автомобилга зарар етди, уйларни сув босди. 130 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Шуҳрат Отабоев Халқ банкига раҳбар бўлди
21 июль 2021, 15:54

Шуҳрат Отабоев Халқ банкига раҳбар бўлди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида беш ойдан камроқ муддат ишлаган Шуҳрат Отабоев Халқ банки бошқарув кенгаши раиси бўлди.

Рамазон ҳайитидаги гавжум ва Қурбон ҳайитидаги бўм-бўш Минор масжиди
21 июль 2021, 13:30

Рамазон ҳайитидаги гавжум ва Қурбон ҳайитидаги бўм-бўш Минор масжиди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидларда Қурбон ҳайити намозини адо этмаслик бўйича қарор қабул қилинди. Шу сабабли, май ойида нишонланган Рамазон ҳайитида гавжум бўлган масжидлар Қурбон ҳайити куни ҳувиллаб қолди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахтдаги Минор масжидининг 2021 йилги Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунидаги суратларини тақдим этади.

Кеча Ўзбекистонга 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
21 июль 2021, 13:29

Кеча Ўзбекистонга 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

20 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 8 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

Тошкентда қурилиш фирмаси бошлиғига 65 млрд сўмлик таъмирлаш ишларини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди
21 июль 2021, 13:09

Тошкентда қурилиш фирмаси бошлиғига 65 млрд сўмлик таъмирлаш ишларини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди

Тошкентда 5 нафар фуқаро ҳарбий қисмларидан бирида режалаштирилган 65 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини қурилиш фирмаси бошлиғига олиб бериш эвазига, шартнома қийматининг 4 фоизи миқдорида пул беришини талаб қилган. Улар олдиндан 30 минг долларни олган вақтида ушланди. Тошкент вилоятида яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкент вилоятида фуқарони ноқонуний тарзда ўқишга кириб қўйиш ҳамда Сирдарё вилоятида кредит бериш эвазига пул талаб қилиш каби ҳолатлар аниқланди.

20 июль куни қарийб 700 нафар коронавирус беморлари аниқланди
21 июль 2021, 12:37

20 июль куни қарийб 700 нафар коронавирус беморлари аниқланди

20 июль куни Ўзбекистонда 698 та коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланди. Бу 2021 йил бошидан энг катта кўрсаткич. Шунингдек, 478 кишида пневмония аниқланган. 4 нафар коронавирус бемори вафот этган.

299 та насос станциясини модернизация қилишга €700 млн ажратиш режалаштирилмоқда
21 июль 2021, 09:05

299 та насос станциясини модернизация қилишга €700 млн ажратиш режалаштирилмоқда

299 та эскирган насос станцияларини модернизация қилишга 700 млн евро талаб этилади, дея хабар қилди президент. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 78 минг гектар ер қўшимча фойдаланишга киритиш, 78 млн кВт*с электр энергиясини ва 56 млрд сўмлик бюджет маблағларини тежашга имкон яратади. Биринчи босқичда 98 та станцияни модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 146 млн евро кредит талаб қилинади.

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади
20 июль 2021, 22:16 1

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.

Тожикистонда афғон қочқинлари учун вақтинчалик база қурилади
20 июль 2021, 21:52

Тожикистонда афғон қочқинлари учун вақтинчалик база қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун вақтинчалик сақлаш базасини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода афғонларнинг ўз вақтида фуқаролик уруши жараёнида тожикистонликларни дастаклаганини эсга олди. Июль бошида Ўзбекистон Термиз яқинида ҳам чодирли шаҳарча қурилиши ҳақида хабар қилинган эди, бироқ мамлакат ҳукумати ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг