Архив

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда
19 июль 2021, 11:25

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта бошида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, чўлли ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Сузиш федерацияси раҳбари вақтинча ишдан четлатилди
19 июль 2021, 10:56

Сузиш федерацияси раҳбари вақтинча ишдан четлатилди

Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев вақтинча ишдан четлатилди. Аввалроқ, ўзбекистонлик сузувчилар ғирром йўл билан Олимпиадага чиқишга урунишгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. МОҚ ва Спорт фахрийлари кенгаши ушбу ҳолат «спорт тамойилларига мос келмаслигини ва олимпизм қадриятларига мутлақо зид эканлигини» таъкидлади.

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 585 кишида коронавирус аниқланди
19 июль 2021, 10:26

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 585 кишида коронавирус аниқланди

18 июль куни Ўзбекистонда 585 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 462 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди.

Яккабоғ туман ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум бўлди
19 июль 2021, 10:00

Яккабоғ туман ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум бўлди

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ўз биносига эга эмаслиги, ҳокимлик ҳозирга қадар Халқ демократик партиясининг балансида бўлган бинода фаолият юритаёгани маълум бўлди. Туман ҳокими бундан бош вазир ўринбосарларининг, молия вазирининг ҳам хабари борлиги ва тез орада бино қурилишини айтди.

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди
18 июль 2021, 20:15

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
18 июль 2021, 16:49

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда Қибрай туманида жойлашган 7 гектар ер майдонини 23,5 минг доллар эвазига тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

17 июль куни 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония аниқланди
18 июль 2021, 11:23

17 июль куни 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония аниқланди

17 июль куни Ўзбекистонда 507 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 436 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.

Нима тайёрлаймиз: музқаймоқ
18 июль 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: музқаймоқ

Қаймоқли, йогуртли, шоколадли ва мевали — Zira.uz уйда тайёрласа бўладиган музқаймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Олмазор тумани ҳокими вафот этди
18 июль 2021, 09:41 2

Олмазор тумани ҳокими вафот этди

Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшда вафот этди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди
18 июль 2021, 09:36

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. «Ҳамшаҳарлар ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини қабул қилиб олдим. Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради», — деди ҳоким.

14 тоифадаги фуқаролар COVID-19`га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди
17 июль 2021, 23:28 2

14 тоифадаги фуқаролар COVID-19`га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди

Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланмоқда. Тўлиқ рўйхат.

ОТМга кириш имтиҳонлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади
17 июль 2021, 21:27

ОТМга кириш имтиҳонлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Республика махсус комиссияси ОТМларга кириш учун тест синовларини очиқ майдонларда, хусусан, стадионлар ва хиёбонларда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.

Virgin Galactic космик парвозга иккита чиптани лотереяга қўйди
17 июль 2021, 17:29

Virgin Galactic космик парвозга иккита чиптани лотереяга қўйди

Virgin Galactic компанияси 2022 йилда коинотга амалга оширилиши режалаштирилган парвозга 2 та чиптани лотереяга қўйди. Ғолибга парвоздан ташқари трансфер, меҳмонхонада жой ва Ричард Брэнсон билан космодромга шахсий экскурсия ваъда қилинган.

«Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас» — Нурдинжон Исмоилов
17 июль 2021, 17:18 2

«Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас» — Нурдинжон Исмоилов

Қуйи палата Спикери Нурдинжон Исмоилов қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий эмлаш мумкин эмаслигини маълум қилди. Бунинг учун ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш талаб этилади. Бироқ, депутатлар Республика махсус комиссиясига ихтиёрий эмланганларни рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларини чеклаш борасида тавсиялар бергани айтилмоқда. Қолаверса, ходимлари эмланган кафе ва ресторанларга чекланган вақтда ҳам ишлашга рухсат бериш таклифи билдирилган.

Abdala вакцинаси коронавируснинг оғир шаклларига қарши 100% самарадорлик кўрсатди — ОАВ
17 июль 2021, 16:48

Abdala вакцинаси коронавируснинг оғир шаклларига қарши 100% самарадорлик кўрсатди — ОАВ

Кубанинг коронавирусга қарши Abdala вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичида касалликнинг оғир шакли ва ўлимга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди. Вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларда иштирок этадиганларни 300 минг кишига етказиш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
17 июль 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 14,59 сўмга пасайди ва жами 10 611,38 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

«Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга борди
17 июль 2021, 15:47

«Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга борди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.

Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлади
17 июль 2021, 15:42

Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлади

Ёзги Олимпия ўйинларида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган ўзбекистонлик дастлабки аёл атлет сифатида тарихда қолади.

Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади
17 июль 2021, 14:32

Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади

Президент қарорига асосан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини тарғиб қилувчи, мамлакатнинг янги юксалиш давридаги ютуқларни илмий асосда ўрганувчи ва кенг жамоатчиликка етказувчи марказга айлантирилади.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашувчи тошкентлик спортчиларга 100 млн сўмдан берилди
17 июль 2021, 12:49 1

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашувчи тошкентлик спортчиларга 100 млн сўмдан берилди

Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг