Архив

Abdala вакцинаси коронавируснинг оғир шаклларига қарши 100% самарадорлик кўрсатди — ОАВ
17 июль 2021, 16:48

Abdala вакцинаси коронавируснинг оғир шаклларига қарши 100% самарадорлик кўрсатди — ОАВ

Кубанинг коронавирусга қарши Abdala вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичида касалликнинг оғир шакли ва ўлимга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди. Вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларда иштирок этадиганларни 300 минг кишига етказиш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
17 июль 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 14,59 сўмга пасайди ва жами 10 611,38 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

«Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга борди
17 июль 2021, 15:47

«Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга борди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.

Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлади
17 июль 2021, 15:42

Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлади

Ёзги Олимпия ўйинларида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган ўзбекистонлик дастлабки аёл атлет сифатида тарихда қолади.

Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади
17 июль 2021, 14:32

Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади

Президент қарорига асосан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини тарғиб қилувчи, мамлакатнинг янги юксалиш давридаги ютуқларни илмий асосда ўрганувчи ва кенг жамоатчиликка етказувчи марказга айлантирилади.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашувчи тошкентлик спортчиларга 100 млн сўмдан берилди
17 июль 2021, 12:49 1

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашувчи тошкентлик спортчиларга 100 млн сўмдан берилди

Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.

Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди
17 июль 2021, 12:33

Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди

Ўзбекистондаги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Германиядаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
17 июль 2021, 12:23

Германиядаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Германиянинг ғарбий қисмларида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Рейнланд-Пфальц федерал ерида камида 63 киши, Шимолий Рейн-Вестфалияда камида 43 киши вафот этгани ҳозирча маълум. 1000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. Ҳудудда мобил алоқа мавжуд эмас, шунинг учун расмийларнинг сўзларига кўра, одамлар қаерда эканликлари ҳақида хабар бера олмаяпти.

Косонсойда сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди
17 июль 2021, 12:04

Косонсойда сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди

Косонсой туманига сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди. Эндиликда ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.

2021 йилда солиқ тушумлари қандай ўсди?
17 июль 2021, 12:03

2021 йилда солиқ тушумлари қандай ўсди?

Биринчи яримйилликда Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 28,7% га — 74,9 трлн сўмгача ўсди. Фойда солиғи бўйича тушумларнинг 67,8 фоизи олтин ва мис қазиб олиш корхоналари, ҚҚС бўйича — нефтгаз сектори ва электр энергияси ишлаб чиқарувчилари ҳамда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари импорти ҳиссасига тўғри келди.

Бухорода 20 сотих ерни 8000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
17 июль 2021, 11:12

Бухорода 20 сотих ерни 8000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ҳокимлик захирасида турган 20 сотих бўш ер майдонини 8000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вакцина олмаслик дуруст эмас — Ўзбекистон мусулмонлар идораси
17 июль 2021, 11:12 1

Вакцина олмаслик дуруст эмас — Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлар идораси эмланиш ва вакциналар ҳақида тарқалаётган гапларга изоҳ берди. «Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас», — дея таъкидланди фатвода. Аввалроқ, идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.

Қанча ёмон бўлса — шунча яхшими?
17 июль 2021, 10:35 1

Қанча ёмон бўлса — шунча яхшими?

Нима учун яхши ғоялар, тўғри сиёсат ва иқтисодий ўсиш доимо бирга юради? Эркинлик бўлмаган, нотўғри қарорлар қабул қилинадиган ва суст иқтисодий ўсиш шароитида тараққиётга эришиб бўладими? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов биринчи қарашда аҳамиятсиз ҳисобланган нотўғри қарорлар қандай қилиб жамиятни «ғоялар тузоғига» тушириб қўйиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза қилади.

Бир кунда 400 дан ортиқ пневмония ҳолатлари қайд этилди
17 июль 2021, 10:28

Бир кунда 400 дан ортиқ пневмония ҳолатлари қайд этилди

Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди. 4 киши вафот этди.

АОКА бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов вафот этди
17 июль 2021, 09:55

АОКА бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов вафот этди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17 июль 2021, 09:25

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Ҳайдаров Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари вазифасига тайинланди.

Қурбон ҳайити намози адо этилмайди, жума намозлари ҳам вақтинчалик ўқилмайдиган бўлди
16 июль 2021, 23:48

Қурбон ҳайити намози адо этилмайди, жума намозлари ҳам вақтинчалик ўқилмайдиган бўлди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози пандемия муносабати билан адо этилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди. Шунингдек, жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 июль 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААда комендантлик соати ва мамлакатга кириш тартибининг янгилангани, ЖАРдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг вафот этгани, БМТ бош котибининг Олимпия сулҳига риоя қилишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 июль 2021, 21:02

16 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилиши, автокредитларнинг 40 фоизга ошиши, Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйиши, Озарбайжоннинг Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юбориши — «Газета.uz»нинг 16 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Толиблар билан музокара олиб бориш учун барча чоралардан фойдаланяпмиз» — Ашраф Ғани
16 июль 2021, 20:34

«Толиблар билан музокара олиб бориш учун барча чоралардан фойдаланяпмиз» — Ашраф Ғани

«Толибон» таклиф қилган ягона танлов — улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда. У ҳукумат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг