«Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида республика бўйлаб танлаб олинган 40 та энг истиқболли стартап лойиҳалари ғолибларига «Ёшлар — келажагимиз» жамғармасидан 1 млрд сўм, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшма лойиҳаси томонидан эса 100 минг доллар грант маблағлари ажратилди.
ДХХ Андижон вилоятида аввал «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан, бироқ, озодликка чиққач экстремистик ғояларни тарғиб қилишда давом этган 12 нафар шахсни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.
Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси мактабдаги таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани тасдиқлатиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар олганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,02 сўмга пасайиб, 10 798,23 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Ўзбекистон ипотека кредитларини олиш бўйича рейтингда 111 давлат ичида 104-ўринни, МДҲда эса охирги поғонани эгаллади.
Сирдарё вилояти ҳокими фармойишига кўра, Сардоба тошқини оқибатиида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун республика бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилди.
Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, физик олим Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. У дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришган эди.
Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво совиши, кечалари температура -8 даражагача бўлиши кутилмоқда. Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба куни эса ёмғир қорга айланади.
2022 йил ёзи ўрталарида UzAuto Motors янги Tracker автомобилининг кичик узелли йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Маҳаллийлаштириш даражасининг энг камида 50 фоизни ташкил этиши ҳамда йилига 80 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Самарқандда ўзганинг фермер хўжалиги еридан 10 гектарни сотмоқчи бўлган аёл, Сурхондарёда эса уй қуриш учун фермер хўжалик ерини сотишга уринган фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлар, жумладан, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, гўшт, тирик ҳайвонлар, балиқ ва картошка импорти ва реализацияси учун ҚҚС берилган имтиёзлар муддати 2022 йилнинг 30 апрелигача узайтириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.
Фарғона йўли кўчасидаги реконструкция ишлари 2020 йилнинг охиригача битирилиши кутилган эди. Лекин белгиланган муддатдан бир йил ўтиб ҳам бу ердаги қурилиш ишлари тўхтагани йўқ. Бундан ташқари, кўчадаги янги йўл белгилари нотўғри ўрнатилган, велойўлак устида бекат қад кўтарган, янги йўлларнинг баъзи қисмлари аллақачон таъмирталаб бўлиб қолган. «Газета.uz» Фарғона йўли кўчасидаги муаммолар ҳақида репортаж тайёрлади.
Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Бунинг оқибатида жамоат транспорти сифатида фойдаланилган 1400 дан ортиқ «Damas» машиналари қатновдан олинган, туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати эса вақтинча тўхтатилган. Қорақалпоғистонлик синоптикнинг фикрича, шанба куни тушки вақтгача қор ёғишда давом этади ва совуқ ҳаво 3−4 кун давомида сақланиб қолади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда мамлакат Конституциясининг янги лойиҳаси тайёрланишини маълум қилди. Янги конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласи акс эттирилиб, экологияга оид махсус боб киритилади. «Газета.uz» АҚШ, Франция, Россия ва Марказий Осиё давлатлари конституцияларига киритилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида мақола тайёрлади.
Швейцариянинг федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган Takilant компаниясининг музлатилган 350 млн доллар кўпроқ маблағнинг 293 млн долларини мусодара қилди. Тахминан 70 млн доллар эса жиноят натижасига қўлга киритилгани аниқланмагани учун компанияга қайтарилади. Шу билан суд Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна бир бобни ёпди. Адлия вазирлиги 293 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришга умид қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилашга оид қонунни имзолади. Жорий йилнинг айни шу куни президент мамлакат ишбилармонлари билан учшарув ўтказган эди. Энди очиқ мулоқот ҳар йили бўлиб ўтади.
Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари Мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. 2022 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.
27 декабрдан 9 январгача «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида Afrosiyob қатнови яна биттага кўпаяди. Бундан ташқари, байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар уланади.
Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов «30−31 декабрь кунлари аҳоли байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкинлигини» маълум қилди. Бунга қиш ойларида совуқ ҳаво оқимларининг Ўзбекистонга кириб келиши 2 бараварга камайиб кетгани, қолаверса, глобал иқлим ўзгариши таъсир қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг