Архив

Хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилади
29 октябр 2024, 14:54

Хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилади

Президент қарори билан хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилиши белгиланди. Агентликлар ушбу маблағни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириши мумкин.

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA камари учун жанг қилади
29 октябр 2024, 14:52

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA камари учун жанг қилади

Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярименгил вазнда вақтинчалик WBA камари учун мексикалик Рикардо Эспиносага қарши жанг қилади. Учрашув декабрь ойида Монакода бўлиб ўтади.

Yandex Eats Express24 активларини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади — Рақобат қўмитаси
29 октябр 2024, 12:34

Yandex Eats Express24 активларини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади — Рақобат қўмитаси

Yandex Eats Express24 билан тузган битимдан сўнг овқат етказиб бериш агрегатори хизматлари бозорининг 87,5 фоизини назорат қилади. Рақобат қўмитаси мазкур битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш талабига тушмаслигини қайд этди.

Электроскутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилди
29 октябр 2024, 12:19

Электроскутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилди

Электроскутерлар, шунингдек, электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга кирди. Бу воситалар ёруғлик қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Уларда йўловчи ташиш тақиқланди.

Davr Bank ташқи рекламадаги камчиликлар учун молиявий жаримага тортилди
29 октябр 2024, 12:16

Davr Bank ташқи рекламадаги камчиликлар учун молиявий жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Davr Bank АТБга нисбатан микрокредит бўйича ташқи рекламада аниқ маълумотларни келтирмагани учун молиявий жарима қўллашга қарор қилди.

Грузияда парламент сайловларига қарши норозилик акцияси бўлди
29 октябр 2024, 11:58

Грузияда парламент сайловларига қарши норозилик акцияси бўлди

Грузияда парламент сайлови натижаларига қарши бир неча юзлаб кишилар норозилик намойишини ўтказди. Унда президент ҳам қатнашиб, халқаро етакчилар билан гаплашгани ва суҳбатдошлари ҳам натижаларни тан олмаганини айтди. Акцияда асосий талаб халқаро ташкилотлар кузатувида янги сайлов ўтказиш бўлди.

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди
29 октябр 2024, 10:42

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди

France Football Родрини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди ва унга «Олтин тўп» совринини топширди. Сўнгги кунларгача бу совринни Винисиус Жуниор олиши кутилаётганди. Ламин Ямал энг яхши ёш футболчи, Эмилиано Мартинез эса яна энг яхши дарвозабон бўлди.

Исроилда БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги фаолиятини тақиқловчи қонун маъқулланди
29 октябр 2024, 10:14

Исроилда БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги фаолиятини тақиқловчи қонун маъқулланди

Исроил парламенти 90 кун ичида мамлакатда БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Агентлик ҳамда халқаро ташкилотлар бу ҳаракат «хавфли прецедент яратиши» ва «БМТ низомига зидлиги»ни билдирмоқда.

Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдириб қўйди
29 октябр 2024, 09:13

Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 13 ёшли бола руҳий носоғлом қариндошини ўлдириб қўйди. Бош прокуратурага кўра, марҳум боланинг қўлига пичоқ бериб, уни ўлдиришини сўраб қўрқитган. Жиноят иши қўзғатилди.

Uzum IT Community of Uzbekistan’нинг стратегик ҳамкорига айланди
29 октябр 2024, 09:00

Uzum IT Community of Uzbekistan’нинг стратегик ҳамкорига айланди

IT Community of Uzbekistan ва Uzum IT соҳасида ёш мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

28 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 октябр 2024, 23:47

28 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги янги ўринлари, МДҲ миссиясининг депутатлик сайловига баҳоси, ўқувчилар учун кузги таътил муддатлари, Марказий банк номидан қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ангренда метан «заправка» 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
28 октябр 2024, 22:41

Ангренда метан «заправка» 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
28 октябр 2024, 22:18

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Янги қонун билан фойдали қазилмаларни такроран рухсатномасиз қазиб олганларга нисбатан жиноят иши очилади. Амалдаги қонунчиликда бу учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
28 октябр 2024, 21:22

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади

МЖТКга индивидуал ҳаракатланиш воситалари (велосипед, скутер, самокат ва ҳоказо) ва уларнинг электрон вариантлари орқали содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Москвада мигрантлар учун электрон гувоҳномалар жорий этилади
28 октябр 2024, 21:03

Москвада мигрантлар учун электрон гувоҳномалар жорий этилади

2025 йилдан Москвада хорижий фуқароларга тажриба тариқасида электрон гувоҳномалар берила бошлайди. Унда фуқаро ҳақидаги барча долзарб маълумотлар акс этган бўлади. Бу, жумладан, жиноятларни очишнинг янги босқичига чиқишга имкон беради, дейди пойтахт мэри.

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
28 октябр 2024, 20:14

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Талаб этилган тил сертификатига эга бўлиб, аммо квота доирасида магистратурага тавсия этилмаган талабгорлар ОТМлар белгилайдиган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Қўшимча қабул асосида ўқимоқчи бўлганлар тегишли олийгоҳга мурожаат қилади.

«Сайловчилар юқори сиёсий етукликни намоён қила бошлади» — МДҲ миссияси
28 октябр 2024, 19:13

«Сайловчилар юқори сиёсий етукликни намоён қила бошлади» — МДҲ миссияси

МДҲнинг Ўзбекистондаги депутатлик сайловини кузатиш миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайловлар очиқ, рақобат ва адолатли ўтганини айтди. Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсий етуклик кўрсатиб, номзодларнинг ваъдаларини бажара олиш-олмаслигини тўғри баҳолай бошлаган.

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди
28 октябр 2024, 17:59

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

ОТМларда контракт ёки «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддатини узайтириш масаласини ОТМ раҳбари ҳал қилади.

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди
28 октябр 2024, 17:21

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланди. Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади
28 октябр 2024, 17:05

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади

Мактаб ўқувчилари учун 2 ноябрь сўнгги ўқиш куни бўлади. Улар 4 ноябрдан кузги таътилга чиқиб, 10 ноябргача дам олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг