Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, таниқли журналист Остонов Сафар оламдан ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини изоҳлади. «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, бутун давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳокимлар ер ажратиш бўйича қарор қабул қила олмайди. Фақат вилоят ҳокимларида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишга оид ваколат қолган.
Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида икки нафар фуқарони қутқариш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.
Июнь ойи бошида Тошкент шаҳрида кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.
Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилаётган маҳбусларга март-май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилишига эришилди.
Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликни Оксфорд ва Стэнфорд университетлари тўлдириб туришибди.
Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.
Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.
Бойсун ГҚИЗ товарбоп газ узатиш қувури ва ташқи сув таъминотининг асосий манбасини лойиҳалаш ишлари якунланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди. Театрнинг собиқ директори Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этган эди.
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса энг ноқулай шаҳар деб топилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Spark автомобили устига демонтаж қилинаётган реклама баннери қулаганлиги ҳолати юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Текширув якуни бўйича вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.
Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.
Сальвадор биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси деб тан олган илк мамлакатга айланди. Мамлакат президенти бу борадаги қонун ҳужжатини имзолаши билан Сальвадорда биткоин криптовалютасини тўлов учун қабул қилишни мажбурий қилиб қўйилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг