Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.
Тошкент метрополитенининг «Буюк Ипак йўли» бекатида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда. Унинг ёрдамида йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақи учун тўлов қилиши мумкин.
Пойтахтнинг Адиблар хиёбони ёнида Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи қурилади. Музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхона ҳам ташкил этилади. Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилмоқда. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Ўртачирчиқ туман Халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ мажлисда прокурор тақдимномасига кўра депутат Феруза Бабашевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Депутат «Агробанк» бошқарма бошлиғининг талабига биноан судда жавобгар сифатида иштирок этади.
Ўзбекистонда ҳар йили табиий офатлар ўртача 1,4 миллион кишилар ҳаётига таъсир ўтказади. Натижада етказилган зарар йилига қарийб 3 млрд долларни ташкил этади. Прогнозларга кўра, йирик сув тошқини мамлакат ЯИМнинг тахминан 5 фоизига зарар етказиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзтиблойиҳа» лойиҳа ташкилотига туркиялик мутахассис Гурай Каймак раҳбарлик қилади. У пойтахтдаги собиқ Intercontinental меҳмонхонаси биноси ва Ўзбекистондаги бошқа объектларни лойиҳалаштиришда иштирок этган.
Ҳукумат Тошкент ҳокимлигига 2022 йил охиригача шаҳар бош режасини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни якунлаш муддати бугунги кунгача бир неча бор ортга сурилган.
Иқтисодчи Ботир Қобилов йилига 200 млн туп дарахт экилиши ташаббуси ҳақида фикр билдириб, мазкур вазифанинг ижросига озгина шубҳаси борлигини таъкидлади. «Энг муҳими, экилган дарахтнинг „меваси“ 15−20 йил ичида келмайди. Балки 200 млн туп эмас, 10 млн тупнинг ўзи етарлидир», — деди у.
2022 йил март ойининг ўзида Европада коронавирусдан 500 минг кишининг вафот этиши мумкинлиги, Висконсиндаги парад пайтида автомобиль одамларни босиб кетгани, Нидерландиядаги тартибсизликлар чоғида 100 дан ортиқ кишининг қўлга олингани, Pfizer ва BioNTech компаниялари болалар учун вакциналар самараси 100 фоиз эканини қайд этгани, Қозоғистонда сув омбори тўғонининг ёрилиб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилиши, Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказиши, Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида ДХШ лойиҳаларини кўпайтириш бўйича йиғилиш ўтказиши — «Газета.uz»нинг 22 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдоғаннинг унга совға қилинган Турк дунёси харитаси билан тушган расми бўйича муносабат билдириб, Кремль бу харитада «унинг маркази Россияда, Олтойда жойлашганини англатувчи қизил юлдуз йўқлигидан афсусда» эканини таъкидлади.
Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилади. Шунингдек, «йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак».
2022 йилда «снос"лар туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Яккабоғ туманида яшовчи 5 ёшли бола уйида чироқ соатлаб ўчаётгани боис масъулларга мурожаат йўллади. Қашқадарё «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бир қатор ҳудудларда «таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб электр таъминотида узилиш бўлишини» маълум қилмоқда.
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн нафардан кўпроқни ташкил этмоқда. Шундан қарийб 3 млн нафари ёшга доир пенсия олувчилар ҳисобига тўғри келади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,70 сўмга кўтарилиб, 10 756,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Достон Отаболаев каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик бўлди. У Дубайдаги жаҳон чемпионати финалида мисрлик Абдулла Абдулазизни мағлуб этди (видео).
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди. Шунингдек ҳоким фуқароларни қабул қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари Зойир Мирзаев «фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил этилишини» таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг