Президент қарори билан Олимпия захиралари коллежлари негизида Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади. Ундаги контингент фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади. Қолаверса, 3 йиллик «специалитет» дастурни амалга оширадиган Олий спорт маҳорати институти ҳам очилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,26 сўмга пасайиб, 10 693 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
«Ўзкомназорат» қонунда белгиланган талабни бажарди, шунга қарамасдан, регулятор раҳбари ишдан бўшатилди, қонунбузарлар рўйхатидан эса барча ижтимоий тармоқлар ҳам чиқариб ташлангани йўқ. Мисол учун, «ВКонтакте», Twitter, WeChat, TikTok ва Skype ҳануз қора рўйхатда. «Келишилмаган ҳаракатлар» ортидан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ва жавобсиз қолаётган саволлар ҳақида мутахассислар фикри.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линхарт билан учрашди. Музокараларда 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов соғлиги даволаниш талаб этилганлиги сабабли, ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилди. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Нурафшонда Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шунингдек, кутубхона қуриш учун 34,4 млрд сўм (3,2 млн доллардан ортиқ) маблағ йўналтирилди. Лойиҳа Қаршидаги «Qashqadaryo Maks Servis Qurilish корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳокимлик харажатлар юзасидан изоҳ берди.
8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши рухсат этилган максимал қийматдан ошмади, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларини чанг-тўзонли туман қоплади. Бундай пайтда очиқ ҳавода бўлиш соғлиқ учун хатарлидир. Айни пайтда мамлакатдаги дарахтлар ва яшил боғлар, далалар, кўл ва дарёлар нажот сўраб илтижо қилмоқда. Агар уларнинг гапиришга забони бўлганида, бизга нима деган бўлишарди? Ботир Қобилов рукнида шу ҳақда ҳикоя қилинади.
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Апрель ойида президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берган эди.
7 ноябрь куни республика бўйлаб 3768 киши «Тез ёрдам» хизматига мурожаат қилган. Шундан 349 таси чанг-қумли бўрон натижасида нафас етишмовчилиги билан боғлиқ чақириқ бўлган.
ДХХ томонидан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти таъсирига тушиб қолган шахс Ўзбекистонга олиб келинди. У Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида қўшни давлатларнинг бирига ўтганида қўлга олингани айтилмоқда.
Бугун ва эртага Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида нам ҳаво массалари айланиб туради. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Пайшанба куни мамлакатга илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража илиқ, кундуз кунлари +15…+18 даража илиқгача исийди.
Фарғона вилоятидаги меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи қолмади ва муассасалар фаолияти тўхтатилди. Данғара туманида яшовчи Бердиевлар оиласи 6 нафар тарбияланувчини асраб олиб, «Болалар бахти» номли оилавий болалар уйини ташкил қилди. Шунингдек, Қўқон шаҳрининг Ўзбекистон ва Тошлоқ туманларида ҳам оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилган. Муассасанинг 80 нафар собиқ ишчи-ходимлари мутахассислиги бўйича яшаш манзилларига яқин бўлган жойларда иш билан таъминланмоқда.
31 октябрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида 7 киши ўртасидаги келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиқди. Видеоларда биринчи томон автомобилда қочмоқчи бўлганида иккинчи томон унинг балонига пичоқ тиққанини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Иқтисодиёт тармоғида 5 йил иш стажига эга фуқаролар суҳбат асосида ОТМларга ўқишга қабул қилиниши тўғрисидаги низом тасдиқланди. Талабгорлар вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан берилган тавсияномалар асосида суҳбатга киритилади.
Буюк Британия Ўзбекистонга «UK GSP Enhanced Framework» Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини тақдим қилди. Ушбу мақом кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштириши ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 10 млн нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди. Бундан ташқари, аҳоли «Спутник V» (274 мингдан ортиқ киши), AstraZeneca (1,448 млн), Moderna (1,371 млн), Pfizer (1 млн) ва Sinovac (1030 киши) вакциналари билан турли босқичларда эмланди.
Декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган табригида айтилди.
Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки, «Пахтакор»нинг 14 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиши, «Насаф»нинг ОФК Кубоги финалидаги мағлубияти — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг