Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси БААда қўлга олинди. Мазкур шахс ЖКнинг терроризм, қўпорувчилик, жиноий уюшма ташкил этиш ва оммавий тартибсизликлар моддаларидаги оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилганлиги учун 2006 йилдан бери қидирувда бўлган.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини ошириш учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, бепул даволаниш ордери учун 600 млрд сўм берилиши таъкидланди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бир аёл ва унинг икки вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Маълум қилинишича, у уйни иситиш учун тезак ишлатган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳақида ҳисобот тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Бунга Қозоғистон ҳукуматининг миллионлаб маҳаллий фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқни блоклаб қўйиш билан таҳдид қилганлиги сабаб бўлган. Танқидчилар мамлакат ҳукуматини цензуранинг янги воситаларига эга бўлишга интилаётганликда айбламоқдалар.
COVID-19 қурбонлари сонининг 5 миллиондан ошгани, Токиода эркак кишининг ўлим жазосига ҳукм қилиниш учун метрода йўловчиларга ҳужум қилгани, Қирғизистон президенти Садир Жапаров самолётининг Буюк Британияга киритилмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Президент қўшимча тарзда яна 12 трлн сўм ажратиш таклифини билдирди. Шунингдек, уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод этиш чора-тадбирлари учун 26 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.
2022 йилда Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг Шавкат Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилди.
Вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими ўринбосарларининг интизомий жазога тортилиши, октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилиши, «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосарининг журналистларга бўлган босими — «Газета.uz»нинг 1 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги икки кунида Ўзбекистондан саккиз вакил иштирок этди. Улардан етти нафари рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди, Шахобиддин Зоиров турнирнинг 1/8 финалида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
Тошкент шаҳрида янги рақамли банк — «Bank Apelsin» рўйхатдан ўтказилди. У Kapitalbak томонидан 2019 йилда ишга туширилган Apelsin иловасидан келиб чиқди.
Гулистон туманида Миллий гвардия ходимлари хонадонлардан бирида ис газидан захарланиш оқибатида карахт холда бўлган 3 нафар болани қутқариб қолди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» аъзоси сифатида гумон қилиниб, ушланган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси эканлигини маълум қилди. «Ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади муносабатда.
1 ноябрь ҳолатига кўра дунё миқёсида COVID-19 қурбонлари сони 5 миллиондан ошди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу 1950 йилдан бери урушларда ҳалок бўлганлар сонига тенг. COVID-19 тести ўтказиш имкониятининг чекланганлиги ҳамда одамлар уй шароитида тиббий ёрдамсиз ҳалок бўлаётгани сабабли бу рақамлар ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслиги мумкин.
Бизнес-омбудсман мутахассисининг таъкидлашича, шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига интизомий жазо қўлланилган. Судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — деди у.
Оксфорд луғати 2021 йил сўзи деб «вакцина» ёки «вакцинация» маъносини берувчи vax сўзни танлади. «Бу йилги муҳитни яхшироқ акс эттирувчи сўз йўқ», — дея таъкидлади луғат тузувчилари.
Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.
Дунё армиялари бўйича Global Firepower Index — 2021 рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари 140 давлат ичидан 51 ўринни эгаллади. Мамлакат армияси Марказий Осиё бўйича биринчи ўринда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,87 сўмга кўтарилиб, 10 690,08 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг