Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергияси учун 2 трлн сўмдан ортиқ пул тўламаган, натижада иситиш корхоналари газ, электр ва совуқ сувдан 2,5 трлн сўм қарздор бўлиб қолган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсуновнинг таъкидлашича, келгусида барча лойиҳаларда етказиб берилаётган иссиқлик ҳароратига қараб нархни ҳисоблайдиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг «Навоийазот» корхонаси қудуғидан Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан Навоий вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатди.
Республика мактабларида 4 ноябрдан 10 ноябргача кузги таътил эълон қилинди.
«Юнистрим» банки МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига Россияда тезда қулай иш топишга ёрдам берадиган платформани ишга туширди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон муваққат ҳукумати билан учрашувлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, толиблар воқеликни тўлиқ англамоқда, янги ҳукумат халқаро ҳамжамиятга қўшилишни истайди ва «баъзи ижобий қадамлар» қўйишга тайёр. Масалан, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Кобулдаги ташрифидан сўнг чегарага туташ Балҳ провинциясида эртаси куни барча қизлар мактабга чиққан.
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.
Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.
Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.
Ўзбекистонда жума куни булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3 даражагача пасайиши ва баъзи ҳудудларда ёғинчарчиликлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун салмоқли ҳажмдаги молиялаштириш талаб этилади ва сўнгги икки йил ичида ушбу кўрсаткич COVID-19 сабабли янада ошди. Ўзбекистонда муомалага чиқарилган БРМ облигациялари барқарор ривожланишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга қай тарзда ёрдам бера олиши ҳақида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димоска мақоласида.
Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.
Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.
Ҳукумат қарори билан махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларига ойлик тариф ставкаси 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади. Овқатланиш учун компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот тўланади.
Афғонистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларга умумий ёрдам доирасида Япония томонидан Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдоридаги грант ажратилган. ЮНИСEФ томонидан мазкур маблағ фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Сенат коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратишни маъқуллади, бироқ ушбу маблағнинг 800 млрд сўми аллақачон сарфлаб бўлинган. Бу сенаторлар ва президент давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлагунча содир бўлди. Мазкур ҳолатни бюджет қонунчилиги президент ва ҳукумат қарорлари доирасида жами бюджет харажатларининг кўпи билан 3 фоизидан фойдаланишга имкон беради, дея тушунтирди Молия вазирлиги.
Иккиламчи бозорда кўпгина автомобиль моделларининг нархи сезиларли даражада ошди. Нархларнинг кескин ўсиши янги маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқаришнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат «иккинчи қўл» автомобилларига бўлган талабни ошириб юборди.
Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва «Газпром» ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабар беришича, сентябрь ойидан ички бозорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда. Уюшма ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилишини маълум қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу «ёмон оқибатлар»га олиб келишини таъкидламоқда.
Имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилиши, айрим МФЙлар ходимларининг ойлик маоши 35 фоизга оширилиши, оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилиши, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касбларнинг ягона базаси яратилиши — 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг