Архив

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди
18 май 2021, 13:01

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди

Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди
18 май 2021, 12:50

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Қозоғистондаги Осиё кубогида 2-ўринни эгаллашди
18 май 2021, 11:33

Ўзбекистонлик дзюдочилар Қозоғистондаги Осиё кубогида 2-ўринни эгаллашди

Қозоғистонда бўлиб ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон спортчилари 14 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради
18 май 2021, 11:33

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради

Пойтахт метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари 21 майдан бошлаб янги жадвал асосида ишлайди.

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди
18 май 2021, 11:31

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди

«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
18 май 2021, 10:58 1

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги партияси 1 миллион дозада олиб келинди. Эртага ушбу вакцинадан яна 500 минг доза вакцина олиб келиниши айтилмоқда.

Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
18 май 2021, 10:56

Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳисобидан талаба бўлган Розия
18 май 2021, 10:34

Президент Шавкат Мирзиёев ҳисобидан талаба бўлган Розия

Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифида Андижон вилоятидан ноябрь ойида даволаниш учун келган 11-синф ўқувчиси Розия Бозорбоева билан учрашди. Президент Розиянинг Андижон тиббиёт институтига кириш орзусига жавобан «Андижон тиббиёт институтига бугун кирди!» дея таъкидлади.

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди
18 май 2021, 10:06

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди

Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди
18 май 2021, 09:50 2

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди

Самарқанд вилоятида туман ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилди. Туман ИИБ бошлиғининг ҳаракатлари эса «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»
17 май 2021, 21:12 2

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»

«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 май 2021, 20:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ҳиндистонга довулли шамол ва ёмғирли циклон яқинлашаётгани, Британия ҳукуматининг ҳайвонларни ақлли мавжудодлар деб тан олаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди
17 май 2021, 19:03

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Миралишер Исломов директор этиб тайинланди.

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди
17 май 2021, 18:44

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди
17 май 2021, 18:19

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди

Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.

Дунё мактабларига қилинган қонли ҳужумлар (скулшутинг)
17 май 2021, 18:04

Дунё мактабларига қилинган қонли ҳужумлар (скулшутинг)

Скулушутинг — бу бирор шахс томонидан мактабдаги ўқувчи ва ходимларга қуролли ҳужум уюштириш. Тадқиқотларга кўра, бундай жиноятчилар ўқув муассасасида ўқ отишдан маълум бир мақсадни кўзламайди, ҳужумчи тартибсиз отишма ёки ҳужум пайтида иложи борича кўпроқ одамни ўлдиришни кўзлайди. Дунёнинг бир қанча мактабларида бундай мудҳиш ҳодисалар рўй берган. Улардан энг йирик 7 та воқеа тафсилотлари.

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)
17 май 2021, 17:59

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)

2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда
17 май 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 15,27 сўмга қимматлади ва жами 10 566,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади
17 май 2021, 15:58

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади

Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади. Унга фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган шахсларга ва унда сақланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда кириш рухсат этилади.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
17 май 2021, 15:47

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президент Қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг