Андижон туманида трансформатор пунктидаги қисқа туташув сабаб 20 та хонадон электр энергиясидан фавқулодда узилди. Тармоқда тарқалган видеода ҳисоблагичларда ёнғин чиққанини кўриш мумкин. ҲЭТ янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини бошлади.
Бир қатор Британия ҳамдўстлиги давлатлари 17−19 асрлардаги трансатлантик қул савдоси учун Британиядан компенсация ундириш масаласини кўтаришни режалаштирмоқда.
Президент Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ тизимидаги бир гуруҳ хизматчиларни мукофотлади. Хусусан, собиқ вазир Закиржон Алматов хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонини олди.
Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.
Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, одамлар гавжум жойларда эҳтиёт бўлишга чақирилди. Мамлакатдан кетаётганлардан аэропортларга бир соат олдин етиб келиш сўралди. Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди. 2025 йилдан ташкилот хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текширишни бошлайди.
«Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» доирасида 2024 йилда магистрал каналларнинг 1 минг километр қисмини бетонлаш режа қилинмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 500 млрд сўм пул ажратилган. Хорижий инвестициялар ҳисобидан эса 200 млн доллар маблағ жалб этилган.
1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар машиналарини Пискент туманидаги полигонда 3 ойлик синовдан ўтказади.
Ўзбекистон президенти Қозонда ўтказилган «БРИКС плюс» саммитида жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилишга, «Жануб-Жануб» ва «Шимол-Жануб» форматларидаги мулоқотни кенгайтиришга чақирди. Шунингдек, Ғазо ва Ливандаги гуманитар фожиани ҳамда Афғонистондаги вазиятни тилга олди.
24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди. Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорчилик билдирди.
24 октябрь куни Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлди. Жониворларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва инфратузилмани янгилаш мақсадида у ерда 2020 йилдан бери таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. «Газета.uz» боғ ходимлари билан шу вақтгача қилинган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гаплашди.
Туркия ҳарбийлари Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига қилинган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Туркия ҳукумати КИП ҳужумга алоқадорлигини айтмоқда.
Бош прокуратура 22 октябрдан Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарни текширишни бошлади. Назорат органи фильтрловчи ускуналарни ўрнатиш ишлари кечикаётганини таъкидлади. Пойтахтда 31 та корхонадан фақат 8 таси бундай ускуналарни ўрнатган.
2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтган Ўзагроинспекция Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига қайтарилди. Унга импорт қилинадиган экинлар уруғини ГМО мавжудлиги бўйича текшириш, ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш ҳам юклатилди.
Ўзбекистон томонидан 2014 йилда қидирувга берилган 73 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.
Украинанинг НАТОга зудлик билан таклиф этилишига АҚШ ва Германиядан ташқари, Венгрия, Словакия, Бельгия, Словения ва Испания ҳам қарши, деб ёзмоқда Politico. Уруш тугашидан олдин Украинанинг НАТОга расман таклиф қилиниши Зеленскийнинг «ғалаба режаси»даги биринчи банддир.
Пойтахт ҳокими қарори билан Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 2 поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллади. Жамоа октябрь ойидаги ўйинларда ўз уйида Эрон билан дуранг ўйнаган ва БААни мағлуб этганди.
БРИКС мамлакатлари санкцияларни бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди, шунингдек, улар Яқин Шарқ ва Украинадаги қуролли можаролар бўйича позициясини белгилаб, кўп қутбли дунё тузилиши тарафдори эканини билдирди. Шунингдек, саммитда Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий маълумотлар.
Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Навоий вилояти ИИБдан «Газета.uz»га маълум қилишларича, аёлни калтаклаган шахс қамоққа олинган. Таъкидланишича, ҳуқуқбузарнинг ички ишлар органларига «ҳеч қандай алоқаси йўқ».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг