Архив

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди
26 апрель 2021, 17:36

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди

Сергели туманида Damas юк автомобили билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

ЎзДЖТУнинг 4 курсдан йиқилган 6 нафар талабаси ўқишга қайта тикланди — Омбудсман
26 апрель 2021, 17:15

ЎзДЖТУнинг 4 курсдан йиқилган 6 нафар талабаси ўқишга қайта тикланди — Омбудсман

Давлат жаҳон тиллари университетининг 6 нафар талабаси масофавий таълим вақтида электр узилиши сабаб назорат ишларини модулга кирита олмай, 4 курсдан йиқилган. Ота-оналарнинг вазирлик ва ташкилотларга қилган мурожаати эса бесамар кетган. Орадан қарийб бир йил ўтиб, Омбудсман аралашуви билан талабалар ўқишга қайта тикланди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
26 апрель 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 548 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ёнғин ўчириш машиналарида дезинфекция ишларини олиб борганларга чора кўрилади — ФВВ
26 апрель 2021, 15:38 1

Ёнғин ўчириш машиналарида дезинфекция ишларини олиб борганларга чора кўрилади — ФВВ

Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги
26 апрель 2021, 15:23

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги

Жорий йилнинг илк уч ойида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 108 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Шундан, 79 мингдан ортиғи муддат бузилиши ва 1129 таси ортиқча ҳужжат талаб қилишга тўғри келмоқда. Энг кўп қонунбузарлик коммунал ташкилотлари билан боғлиқ бўлиб, 88 509 та ҳолат қайд этилган. Натижада 20 нафар мансабдор ишдан олинган.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди
26 апрель 2021, 15:12

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди

Ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовага Nexia-3 автомобили совға қилинди.

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди
26 апрель 2021, 15:01

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқди. Бу вақт ичида у Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари бўлиб ишлайди.

Фарғонада оилали эркакка никоҳ ўқиган 64 ёшли отахонга 1 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди
26 апрель 2021, 14:27 1

Фарғонада оилали эркакка никоҳ ўқиган 64 ёшли отахонга 1 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 64 ёшли отахонга оилали эркакка бошқа бир аёл билан никоҳ ўқигани учун 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. У олдинроқ ҳам ушбу қоидабузарликни содир этган ва жаримага тортилган.

Ҳафта давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади
26 апрель 2021, 14:01

Ҳафта давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафта давомида Ўзбекистонга ҳарорат меъёрдан 5−8 даражага кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14−17 даража, кундуз кунлари 32−35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 37−38 даражагача бўлади.

Президент шу ҳафта қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказади
26 апрель 2021, 13:42

Президент шу ҳафта қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказади

Президент апрель ойининг сўнгги ҳафтасида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Унинг матбуот котиби маълум қилишича, яна 3 та тақдимот ўтказилиши ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқоти ҳам режа қилинган.

Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Осиё чемпиони бўлди
26 апрель 2021, 13:40

Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Осиё чемпионатида силтаб кўтариш машқида 241 кг тошни кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди.

АҚШ арманлар геноцидини расман тан олди
26 апрель 2021, 13:33

АҚШ арманлар геноцидини расман тан олди

AҚШ президенти Жо Байден Усмонли империясида арманларнинг оммавий қирғин қилинганини расман тан олди. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли буни «сиёсий оппортунизм» деб атади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян бу қарор учун Байденга миннатдорчилик билдирди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
26 апрель 2021, 13:20

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Хайрулла Умаров Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у агентлик бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади
26 апрель 2021, 12:33

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берди.

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борадиган эстакада йўли очилади
26 апрель 2021, 12:27

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борадиган эстакада йўли очилади

Тез кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакаданинг очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлди
26 апрель 2021, 12:20 28

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ҳарбийлар 19−24 апрель кулари АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлишди.

Боғдодда COVID-19 касалхонасидаги ёнғинда 80 дан ортиқ киши вафот этди
26 апрель 2021, 11:23

Боғдодда COVID-19 касалхонасидаги ёнғинда 80 дан ортиқ киши вафот этди

Боғдоддаги коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган касалҳонадаги кислород сақланадиган омборида портлаш рўй бериб, ёнғин юзага келган. 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 110 киши жароҳат олди.

Самарқанд шаҳридаги барча мактаблар ва боғчалар карантинга олинади
26 апрель 2021, 11:16

Самарқанд шаҳридаги барча мактаблар ва боғчалар карантинга олинади

27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғчалар ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади, ўқувчиларга таълим бериш тизими онлайн шаклга ўтказилади.

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда
26 апрель 2021, 10:42

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда

Ҳиндистондаги касалхоналар ётоқ ва кислород тугаганлиги сабабли COVID-19 беморларини қабул қилишдан бош тортмоқда. Ўликлар кўплигидан, уларнинг жасадлари кўчада ёқилмоқда. Кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланиб, 3 минг киши вафот этаётгани қайд этилган.

Бухорода чақалоқни 8 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
26 апрель 2021, 10:05

Бухорода чақалоқни 8 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Пешку туманида аёл ўз онаси билан бирга энди дунёга келган фарзандини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Фуқаролар чақалоқни ўзга бир фуқарога келишилган нархда сотаётган вақтида қўлга тушган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг