Архив

Долларнинг расмий курси пасайди
22 апрель 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 16,77 сўмга арзонлади ва жами 10 535,24 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартибини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
22 апрель 2021, 15:51

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартибини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тақдим этди. «Давлат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечиш, ер участкалари олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, жараёнларни мураккаблаштириш ва «мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари» ни ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Наманганда 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
22 апрель 2021, 15:36

Наманганда 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
22 апрель 2021, 14:46

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади
22 апрель 2021, 14:25

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади

1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди
22 апрель 2021, 14:17

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди

Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди
22 апрель 2021, 14:04

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида автомашинанинг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган. Хабар берилишича, ёнғин бартараф этилган.

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда
22 апрель 2021, 13:57 1

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда

8 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида реклама қурилмаларини оммавий бузиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлар 300га яқин билбордларни демонтаж қилган ҳокимият вакилларининг ҳаракатини ноқонуний эканлигини айтмоқда ва ушбу қарорни асослаб беришни талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганишга киришди. «Газета.uz» тадбиркорлар ва Реклама индустрияси миллий ассоциацияси билан гаплашди.

«Ўзбекистонда 12 та янги кодексни ишлаб чиқиш устида ишлар кетмоқда» — Акмал Саидов
22 апрель 2021, 13:56 1

«Ўзбекистонда 12 та янги кодексни ишлаб чиқиш устида ишлар кетмоқда» — Акмал Саидов

Халқаро юридик форумда Акмал Саидов нутқ сўзлаб, янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асослар яратила бошланганини айтди. Унинг фикрича, илгари номи айтилмаган ташкилотларга тегишли қонунлар ҳам ишлаб чиқилган. У шунингдек, айни вақт мамлакатда 18 та кодекс мавжудлиги, яна 12 та янги кодекс ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини қўшимча қилди.

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди
22 апрель 2021, 13:50

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди

Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган
22 апрель 2021, 13:44

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган

Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди
22 апрель 2021, 13:25

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди
22 апрель 2021, 13:09

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди

Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.

«Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак» — адлия вазири
22 апрель 2021, 12:36

«Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак» — адлия вазири

Русланбек Давлетов халқаро юридик форум очилишида эскича ишлашга ўрганган айрим мансабдорлар ва ташкилотлар ҳануз рақамлаштиришга қарши эканини қайд этди. Уларга қарши курашиш учун эса соҳаларда очиқликни таъминлаш стандартларини яратиш кераклиги айтилди. «Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак», — дея қўшимча қилди вазир.

Республика бўйлаб ёшлар саноат зоналари ташкил этилади
22 апрель 2021, 12:34

Республика бўйлаб ёшлар саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди
22 апрель 2021, 12:14 2

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазирлиги 110 мактабдаги калта пайпок билан боғлиқ ҳолатни ўрганганида, ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаганини таъкидлади. Вазирлик тақдим этган видеолавҳага кўра, ўқитувчи боланинг калта пайпоқда эканлигини кўриб, «Бизда нима, ЛГБТми? Олий Мажлис мактабларимизда пайпоқсиз юришни тақиқлаган», — деб айтган. Директор ўринбосари эса ўғил болаларга калта пайпоқ кийиб юрмасликни уқтирган.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда
22 апрель 2021, 11:52

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда

Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 384 нафарни ташкил этиб, 21 апрель ҳолатига кўра умумий ҳолатлар сони 87 935 тага етди. Охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ.

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
22 апрель 2021, 10:58

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Nexia-2 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

ОЧЛ. АГМК 3-турда «Шабаб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришди
22 апрель 2021, 10:23

ОЧЛ. АГМК 3-турда «Шабаб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришди

АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 3-тур учрашувни БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 2:1 ҳисобида олмалиқликлар иродали ғалабага эришишди.

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади
22 апрель 2021, 10:18

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади

Университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи THE Impact Ranking рейтингидаги 500 та университетлар орасида ТДЮУ 401 ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг