Архив

Бу Андерссон — UzAuto Motors`даги вазифалари ҳақида
30 сентябрь 2021, 23:14

Бу Андерссон — UzAuto Motors`даги вазифалари ҳақида

UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон ушбу лавозимдаги вазифалари ҳақида гапирди. «Мен супермен эмасман, лекин улар мендан янада сифатли маҳсулотлар, янги моделлар, жумладан, автомобиллар, қулайроқ нархларда ва энг яхши хизматларни тақдим этишимни хоҳлашяпти. Акциядорларимиз ишлаб чиқариш ва самарадорликни оширишни хоҳлаяпти. Бунга эришишнинг ягона йўли эса бошқарув жамоаси билан қаттиқ ишлаш ва қиймат яратишдир», — деди компания бош директори.

30 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 сентябрь 2021, 21:30

30 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилиши, Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилиши, Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилиши — «Газета.uz»нинг 30 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Давлат банкларини сақлаб туриш ҳукуматга қимматга тушмоқда» — Тимур Ишметов
30 сентябрь 2021, 20:52

«Давлат банкларини сақлаб туриш ҳукуматга қимматга тушмоқда» — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметов тараққиётнинг маълум босқичларида давлат банкларининг бўлиши мантиқлироқ экани, бироқ у ҳар доим хусусий банк сектори тарафдорилигини маълум қилди. Ҳукумат давлат банклари ёрдамида таянч банк хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қуватлаш имконига эга бўлади. Бироқ бу фискал хатарларни келтириб чиқариши мумкин ва давлатга қимматга тушади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 сентябрь 2021, 20:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, YouTube’нинг COVID-19 вакциналари ҳақида нотўғри маълумотга эга контентни тақиқлаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ЕТТБ ва IFC TBC Bank Uzbekistan акцияларининг бир қисмини сотиб олади
30 сентябрь 2021, 19:12

ЕТТБ ва IFC TBC Bank Uzbekistan акцияларининг бир қисмини сотиб олади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг ҳар бири TBC Bank Uzbekistan’нинг 20% гача бўлган акцияларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу 2017 йилдан бери ЕТТБнинг ўзбек банк секторига киритган биринчи сармояси ҳисобланади.

Сенаторлар «участкавой”лар ваколатларини кенгайтиришни маъқулладилар
30 сентябрь 2021, 19:01

Сенаторлар «участкавой"лар ваколатларини кенгайтиришни маъқулладилар

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга профилактика инспекторлари ваколатларини кенгайтириш, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳуқуқни беришни кўзда тутган ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Муросага эришилган ҳолатларда жавобгарликдан озод қилишни назарда тутган маъмурий ишлар бўйича ярашув институти ҳам жорий этилмоқда.

«Агробанк» халқаро иқтисодий форумда иштирок этди
30 сентябрь 2021, 19:00

«Агробанк» халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

Ушбу форум доирасида «Агробанк» АТБ томонидан Германиянинг Landesbank Hessen-Thüringen, Россиянинг «Совкомбанк» ҳамда «МКБ» банклари билан ўзаро манфаатли молиявий келишувлар имзоланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди
30 сентябрь 2021, 17:13

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,09 сўмга кўтарилиб, 10 692,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors шартномаларидаги қўшимча тўловлар бандини ўрганади
30 сентябрь 2021, 17:09

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors шартномаларидаги қўшимча тўловлар бандини ўрганади

Антимонополия қўмита раҳбари Шахрух Шарахметовнинг айтишича, қўмита UzAuto Motors шартномаларидаги автомобиль вариантларининг номувофиқлиги билан боғлиқ қўшимча тўловлар бандини ўрганади.

ВТБ банки НКМКнинг инвестиция дастурини молиялаштиради
30 сентябрь 2021, 16:41

ВТБ банки НКМКнинг инвестиция дастурини молиялаштиради

Россиянинг ВТБ банки Навоий кон-металлургия комбинатининг инвестиция дастурини молиялаштириш учун 1 млрд долларлик кредит линиясини тақдим этди.

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 сентябрь 2021, 16:00

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида бўлади.

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда
30 сентябрь 2021, 15:59

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда

Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви Veolia қўлига ўтди
30 сентябрь 2021, 14:09

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви Veolia қўлига ўтди

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими 30 йил муддатга Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топширилди. Биринчи икки йилда Бектемир ва Сергели туманларида иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади, сўнгра бутун шаҳарни қамраб олувчи «улкан модернизация дастури»ни ишга тушириш кутилмоқда.

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
30 сентябрь 2021, 13:32 1

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.

Coca Cola Uzbekistan компаниясини хусусийлаштириш расман якунланди
30 сентябрь 2021, 13:23

Coca Cola Uzbekistan компаниясини хусусийлаштириш расман якунланди

Ўзбекистон ҳукумати Coca Cola Uzbekistan компаниясини тўлиқ хусусийлаштириш юзасидан битимни якунлади. 57,118 фоизлик давлат улушини Туркиянинг Coca Cola İçecek компанияси сотиб олди.

Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилди
30 сентябрь 2021, 12:49

Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилди

UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш вақтинча тўхтатилди.

Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда
30 сентябрь 2021, 12:20

Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда

USM Telecom, МегаФон ва Ўзбекистон ҳукумати Digital Holding қўшма корхонасини тузишди. Унга USM — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳолдинги активлари кирди. Россия томони корхонани ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади. Унга Ucell`нинг собиқ бош директори Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади
30 сентябрь 2021, 12:13

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланди. Кўприк 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди
30 сентябрь 2021, 11:44

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди

30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди
30 сентябрь 2021, 11:14

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди

«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг