Ҳукумат қарори билан ҳар бир ҳудуддан ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз 100 нафар аёлларнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан ҳар йили тўлаб берилади. 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилиши ҳам кўзда тутимоқда.
20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
Республика махсус комиссияси қарори билан 24 сентябрдан бошлаб жума ва бошқа намозларни масжиднинг фақат очиқ саҳналарида адо этиш бўйича чеклов бекор қилинди.
20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Маданий-кўнгилочар объектлар ходимлари ва оммавий тадбирлари ташкилотчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланиши шарт. Ташриф буюрувчиларда эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати бўлиши тавсия этилди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 95 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Душанба куни президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси бошланди. «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».
Иқлим ўзгаришлари 250 млн кишини ўз мамлакатлари ичида кўчишга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда Жаҳон банки ҳисоб-китоблари. Марказий Осиёда яшаётган қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланади. Фарғона водийси, Тошкент атрофи, Тожикистон жануби ва Қозоғистон шимоли — оқим манзиллари.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, вилоят ҳокимларининг Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини мукофотлаши, МДҲ ўйинлари иштирокчилари кутиб олиниши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Роппа-роса бир йил олдин «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин карантин пайтидаги Тошкент тонги ҳақидаги лойиҳасини якунлади. У 50 кун давомида шаҳарни тонг отар пайти 50 мм объективда суратга олди. Лойиҳанинг ғояси ва шаҳар бир йил ичида қандай ўзгаргани ҳақида бизнинг фотоматериалимизда.
Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.
Республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини натижалари 22 сентябрда эълон қилинади.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 109 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-турида Мисрни мағлуб этди. Шу тариқа Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди.
Қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls.uz платформасида пул тўлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Туризм ва спорт вазирлиги уни рад этиб, «ахборот хизмати ходими асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани»ни таъқидлади. Платформа ишлашда давом этмоқда.
Тошкент шаҳри ва вилоятларда Экологик полиция бўлинмалари тест режимида иш бошлади. Пойтахтда экополиция униформаси ва хизмат машиналари тақдим этилди.
Ҳукумат қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади. Мустақил ҳамшира фаолиятни амалга оширишдаги ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон дунё бўйича уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни банд этди. 2020 йилда мамлакатда қарийб 3500 тонна уран қазиб олинган.
1hls.uz платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлиги сабаб қадамлар учун пул тўлашни тўхтатилди. Агар ҳисобда 500 млн сўмдан кам маблағ қолса тўлов тўхатилиши тушунтирилди. Июнь ойидан буён фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.
Актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев 76 ёшида вафот этди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 590 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 112 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг