Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.
БААнинг «Masdar» компанияси Зарафшонда шамол электр станциясини қуришни бошлади. 2024 йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур станция 1,5 млн хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.
2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.
Агробанк филиалларидан бирида 5 млн сўм миқдорда омонат очинг ва турли хил ютуқларга эга бўлиш имкониятига эга бўлинг.
Тайванда 350 йўловчига мўлжалланган йўловчи поезди рельсдан чиқиб, қулади. 40 нафардан ортиқ фуқаро вафот этди, 61 киши жароҳатланди. Вагонлар блоклангани сабабли 72 киши поездда қолмоқда.
Коронавирусга қарши вакцинация жараёнларининг илк кунида республика бўйлаб 5 018 нафар фуқаро аҳоли эмланди. Улардан асосий қисмни 65 ёшдан юқори фуқаролар ва тиббиёт ходимлари ташкил этди.
КХДРдаги оғир вазият туфайли 12 та давлат элчихонасининг ёпилгани, Украина президентининг 2020 йил учун даромадлар тўғрисидаги декларацияси, АҚШ президентининг 2 трлн долларлик инфратузилма режаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.
«Менинг фикрим» порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёнида бўлмай транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жарима қўллаш тартибини бекор қилиш таклиф этилди. Унинг ўрнига, ҳужжатларни планшет орқали текшириш мумкинлиги айтилмоқда. Таклиф Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши учун керакли 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган.
Долларнинг расми курси 13 сўмга пасайди ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам арзонлади.
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиралиев Анваржон Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Самарқанд давлат университетида декан ўринбосари 1 курс талабасидан 500 АҚШ доллари сўраган. Маълум бўлишича, у талабанинг оралиқ назорат ишини ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланди. «Газета.uz» Миробод туманидаги 1-сонли поликлиникада бўлиб, вакцинация жараёнини кузатди. Бу ерда биринчи бўлиб бош шифокор эмланди. Фуқаролар AstraZeneca ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналаридан бирини танлашлари мумкин.
Март ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоизга, хизматлар эса 0,4 фоизга қимматлади.
3 апрелдан Франциянинг барча ҳудудларида тўрт ҳафталик жиддий карантин чекловлари ўрнатилади. Чекловларга кўра, барча ишчилар масофавий тизимга ўтказилади, барча боғчалар, мактаблар ва коллежлар уч ҳафта муддатга ёпилади.
Тошкентда ҳайдовчиси тезликни ошириб юборган Cobalt йўлнинг тўсиқ устидан учиб ўтиб, Lacetti билан тўқнашган. Икки киши ҳалок бўлган. ЙҲХББ хабар беришича, жамоат қоидабузарнинг ҳаракатларини «кескин қоралади».
Президент Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилганлигини «тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалаба» дея таърифлади. Ўзбекистон ҳудуддаги кўҳна обидалар ва маданият масканларини тиклаш ишларига кўмак беришга тайёр
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг