Сурхондарёда Тўпаланг сув омборидан 361 километрлик магистрал сув қувурини ётқизиш ишлари бошланди. 138 млн долларлик лойиҳа To’palang HPD Platinum томонидан амалга оширилмоқда. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғлига тегишли бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.
Польша «сиёсий алоқалар ва инсонпарварлик заруратлари нуқтаи назаридан» Ўзбекистонга 250 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради.
Ўзбекистон тизимда профилатика ишлари олиб борилаётгани сабабли элеткрон виза беришни вақтинча тўхтатди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилди. Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб Ҳасан Охунд, ҳаракат раҳбарияти кенгаши раҳбари, бош вазир ўринбосари лавозимига Aбдул Ғани Барадар тайинланди.
«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблаши, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилиниши, Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошиши — «Газета.uz»нинг 7 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сальвадорда биткоиннинг расмий тўлов воситаси сифатида тан олингани, Тожикистон раҳбарининг ҳарбийларни жанговар тайёргарликни оширишга чақиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди — мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда, дея хабар қилди ФАО.
UzAuto Motors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 миллион доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олди. Гап президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда.
Тошкент ва Туркманистон пойтахти Ашхободда Ленинград блокадаси билан боғлиқ монументлар яратилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Санкт -Петербург маъмурияти.
8 сентябрдан долларнинг расмий курси 10,16 сўмга кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 10 695,23 сўмга этиб белгиланади. Шунингдек, евро ҳам сўмга нисбатан ўсган бўлса, рублнинг расмий курси 0,43 сўмга арзонлашди.
Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.
Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.
Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур саммит Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда илк маротаба ўтказилади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Сентябрнинг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди. Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, уларнинг 17,5 млн нафарини эркаклар, 17,4 млн нафарини аёллар ташкил этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги «ўз фаолиятини самарали амалга ошириш ва ҳудудларда тегишли ишларни ташкил этиш учун» ҳоким ўринбосарларига Chevrolet Malibu ва Tracker автомашиналарини сотиб олди.
Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.
«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблади. Миллий тикланиш партияси етакчиси судларни бирлаштириш, жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказиш ҳамда Тергов қўмитасини тузиш ғояларини ўғирлагани иддао қилинмоқда. Миллий тикланиш эса бунга муносабат билдириб, «Адолат» партиясининг сиёсий савиясига шубҳа билан қаради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг