Гвинеяда ҳарбийларнинг исён уюштиргани, Грецияда Иқлим инқирози вазирлигининг тузилгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Немис хореографи Раймондо Ребек Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова билан биргаликда Алишер Навоий номидаги давлат Академик катта театрида «Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» балетини намойиш этди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълумотига кўра, ушбу балетни жаҳон саҳналарида ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда. Лазги балети «Газета.uz» фоторепортажида.
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар билан танишди. Тақдимотда 1,25 млрд долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тақдимотда маҳаллий доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тошкент шаҳар истироҳат боғларига туну кун ишлашига рухсат берилиши, Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги, автосаноат монополияси ҳақидаги граффити тўлиқлигича бўяб ташланиши — «Газета.uz»нинг 6 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Грузиядаги элчиси бўлди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг маълум қилишича, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида 21,2 миллиондан ортиқ сайловчи мавжуд. Уларнинг қарийб 33 фоизини (6,9 миллион) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги поездларнинг учта ҳаракат таркиби ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда ҳаракатланади.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмаганлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида анафилактик шок оқибатида кузатилиши мумкин.
Панжшер қаршилик кучлари тоғларга чекинмоқда ва Афғонистондаги партизанлар урушига киришмоқда, дея маълум қилди уларнинг вакили.
Долларнинг расмий курси 14,07 сўмга кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 7 сентябрдан 10 671,00 сўмга тенг бўлади. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилишда давом этмоқда.
Хоразмнинг Урганч туманида 3 нафар эркак уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушиб, заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27,5 миллионга, аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлик даражаси қарийб 79 фоизга етган.
Самарқанд яқинидаги «Мерос» қоғоз фабрикаси усталари қадимий усулдан фойдаланган ҳолда тут дарахтидан қоғоз ишлаб чиқаришади. Ёрқинлиги, юмшоқлиги ва ишлатилган хом ашё сабабли ушбу маҳсулотни ипак қоғоз дейишади. Ушбу қоғознинг тайёрланиш жараёни ҳақида Кира Карапетованинг фото-ҳикоясида.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу хабарларни «фейк» деб атаб, объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда замонавий бокс мактабига асос солинади.
Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди. Сурат тўлиқлигича бўяб ташланди.
Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгаши йиғилишида умумий қиймати 280 млн доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.
Афғонистоннинг Панжшер провинциясида бир неча кундан буён «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Толиблар ҳудудда устунликни қўлга киритишганини эълон қилишмоқда, бироқ каршилик кучлари буни рад этди. Ҳаракат вакиллари Панжшердаги қаршилик кучларининг матбуот котибини ўлдирган.
8 сентябрда Ўзбекистон шимолига антитциклон кириб келиб, Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9−10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. У мазкур лавозимда 2020 йил 26 июндан бери ишлаб келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг