Архив

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
19 март 2021, 16:13

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Байрам арафасида кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлигини маълум қилди
19 март 2021, 16:12

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлигини маълум қилди

Президент Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаётганини маълум қилди. «Иккита ихчамгина вилоят бўлади», — дея таъкидлади у Нуравшонда бўлиб ўтган йиғилишда.

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди
19 март 2021, 15:51

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди

Андижон вилоятининг Хонобод туманида кунига 500 нафаргача йўловчи ташиш мумкин бўлган темир йўл станцияси очилди.

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев
19 март 2021, 15:31

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида ҳакам билан содир бўлган ҳолат юзасидан фикр билдирди. Имомхўжаев ҳакам шу йўл билан футболдаги ўзгаришларга тупургани, футболдан кетган айрим инсонларга содиқлигини кўрсатганини айтиб ўтди.

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида
19 март 2021, 14:56

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида

Нурафшонда бўлиб ўтаётган йиғилишда президент ҳокимлар сайлови ҳақида гапирар экан, «Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — дея таъкидлади. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деди давлат раҳбари.

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди
19 март 2021, 13:43

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди

МТВ томонидан Тошкентдаги 17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига ортопедик юриш тренажёрлари, рангли тўп билан тўлдирилган қуруқ ҳовузлар, бизиборлар топширилди.

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
19 март 2021, 13:27

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди
19 март 2021, 13:23

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди

18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Ўзбекистон кубоги-2021 финал учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.

ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди
19 март 2021, 13:10

ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18−20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмаслик ва машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралди.

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент
19 март 2021, 12:18

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент

Президент раислигида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. «Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ», — деди у. Бундан ташқари, президент ҳозирга қадар ҳеч ким шаҳар ёки туман ҳокими ўзи ариза ёзмаганини қайд этди.

IKEA Ўзбекистонда фабрика очиши ҳақидаги хабарларни рад этди
19 март 2021, 11:55

IKEA Ўзбекистонда фабрика очиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Президентга Чирчиқ шаҳрида IKEA компаниясининг мебель ишлаб чиқариш фабрикаси лойиҳаси тақдим этилган эди. Компания Ўзбекистонда фабрика очиш режада йўқ эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, 2025 йилга қадар IKEA дунё бўйлаб 12 та дўқонини очишни кўзда тутган. Бироқ, Ўзбекистон мазкур рўйхатда ҳам мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади
19 март 2021, 11:50

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов спортдаги фаолиятини расман якунлади, деб хабар берди UFC раҳбари Дана Уайт. Нурмагомедов ҳозиргача 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди
19 март 2021, 09:59

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида пайшанба куни эрталаб бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Хабар қилинишича, йўл кечаси ювилган, қуюқ туман ҳам тушган.

Тошкент метрополитенида иккита таркиб тўқнашди
19 март 2021, 00:20

Тошкент метрополитенида иккита таркиб тўқнашди

Тошкент метросининг «Олмазор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» йўналиши «Чоштепа» ер усти метро бекатига ҳаракатланаётган таркиб тўхтаб қолиши натижасида навбатдаги таркиб билан тўқнаув содир бўлди. Йўловчилар эвакуация қилинди, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

«У давлатнинг жойи» — президент «Шоввозсой» ҳақида
18 март 2021, 22:35 1

«У давлатнинг жойи» — президент «Шоввозсой» ҳақида

Ижтимоий тармоқларда «Шоввозсой» дам олиш маскани Ўзбекистон раҳбари учун қурилгани ҳақида таҳминлар пайдо бўлган эди. 18 март куни Президентнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги кластерга ташрифи мобайнида журналистлар ундан шу ҳақида сўради. «У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга?», — дея муносабат билдирди давлат раҳбари.

Чирчиққача «электричка» қўйилади, агар у ҳам маъқул бўлмаса ерусти метроси қурилади — президент
18 март 2021, 20:56

Чирчиққача «электричка» қўйилади, агар у ҳам маъқул бўлмаса ерусти метроси қурилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг Ифтихор маҳалласи аҳолиси билан учрашувдан Чирчиққача «электричка» қўйилиши, агар у маъқул келмаса ерусти метроси қурилишини маълум қилди. «Чирчиқ анча чарчаб қолди. Яъни, сув қувурлари, электр энергия таъминоти чарчаган», — деди давлат раҳбари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 март 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Испаниянинг эвтаназияни қонунийлаштиргани, Австралия аҳолисининг 100 йилдан бери илк бор камайгани, Байденнинг сўзларидан кейин Россиянинг ўз элчисини Москвага маслаҳат учун чақирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Президент Чирчиқда қурилган 4 та 16 қаватли уйни кўздан кечирди
18 март 2021, 19:56

Президент Чирчиқда қурилган 4 та 16 қаватли уйни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги айрим ишлаб чиқариш корхоналарини Чирчиққа кўчириш ҳамда янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Давлат раҳбари шаҳарда қурилган 4 та 16 қаватли уйни ҳам кўздан кечирди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» директори ўринбосари 3 млн сўм пора олаётганда ушланди
18 март 2021, 17:30

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» директори ўринбосари 3 млн сўм пора олаётганда ушланди

Тошкентда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари ва бўлим бошлиғи 3 млн сўм пора олаётганда ушланди.

«Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз» — президент
18 март 2021, 17:09

«Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз» — президент

Президент Қуйи Чирчиқдаги кластерни бориб кўрди. Кластерда 8 минг 750 нафар, шолини қайта ишлаш корхонасида 365 нафар аҳоли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари асосий эътибор ва ҳаракат аҳолини иш билан таъминлашга қаратилганини айтди. «Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг