Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди. Сурат тўлиқлигича бўяб ташланди.
Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгаши йиғилишида умумий қиймати 280 млн доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.
Афғонистоннинг Панжшер провинциясида бир неча кундан буён «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Толиблар ҳудудда устунликни қўлга киритишганини эълон қилишмоқда, бироқ каршилик кучлари буни рад этди. Ҳаракат вакиллари Панжшердаги қаршилик кучларининг матбуот котибини ўлдирган.
8 сентябрда Ўзбекистон шимолига антитциклон кириб келиб, Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9−10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. У мазкур лавозимда 2020 йил 26 июндан бери ишлаб келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 640 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 123 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Ҳукумат қарори билан пойтахтдаги истироҳат боғларига туну кун фаолият юритишига рухсат берилди. 2023 йилгача пойтахтнинг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 30 фоизга етказиш белгиланмоқда. 2022 йилдан синов тариқасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди.
Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари ва бошқалар ватанга қайтишдан хавфсирамоқда, деб ёзмоқда Reuters. «Бизни қайтаришса, 100 фоиз аминманки, бизни ўлдиришади», — дея маълум қилди учувчилардан бири. Reuters лагер тасвирларини ҳам эълон қилиб, афғонлар Ўзбекистонга учиб келган самолёт ва вертолётлар моделлари ҳақида хабар берди.
6 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 22 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда швецияликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
1-курсга қабул қилинган талабалар учун 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги, 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.
Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойни ортда қолдириб, 2-ўринни эгаллади. Мусобоқалар давомида Ўзбекистон ҳарбийлари 10 та рекорд натижани қайд этдилар.
5 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 140 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-таэквондочи Гулжаной Наимова олтин медални қўлган киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги саккизинчи олтин медаль бўлди.
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида халқаро йўналишлар йўловчилари учун қўшимча майдонга эга бўлган янги учиб кетиш зали очилди. Мазкур залда замонавий ускуналар, «яшил» ва «қизил» йўлаклар ўрнатилган. Шунингдек, 6 та паспорт ва чегара назорати пункти, очиқ Wi-Fi тармоғи, Duty Free дўконлари, кафе, она ва бола хонаси мавжуд.
«Агробанк» Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан энг кўп кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштирган банк сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг