Архив

Божхоначилар йил бошидан буён 888 кг гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйди
22 октябр 2024, 14:06

Божхоначилар йил бошидан буён 888 кг гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйди

2024 йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари ходимлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинди.

«Кейинги парламентга киритамиз» — АОКА директори журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида
22 октябр 2024, 12:15

«Кейинги парламентга киритамиз» — АОКА директори журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Асаджон Ходжаевга кўра, дастлабки тергов ва суриштирув ишларини бажариш каби қатор ваколатларни АОКАга бериш таклиф этилмоқда.

Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади
22 октябр 2024, 11:33

Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда болаларга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинди.

Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
22 октябр 2024, 10:22

Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 17 ноябрдан Тошкент−Ханчжоу йўналишида қатновларни йўлга қўяди. Бир томонлама авиачипта нархи 4 млн сўмдан бошланади.

21 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 октябр 2024, 22:40

21 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Россияда ўзбекистонлик мигрантларга виза режими жорий этиш таклифи, 4 та вазирликнинг тадбиркор ходимлари, саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режаси, кафе ва ошхоналарда ўрганиш ўтказган Рақобат қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Наманганда тадбиркор тармоққа ноқонуний уланиб, 3,2 млрд сўмлик газдан фойдалангани аниқланди
21 октябр 2024, 22:03

Наманганда тадбиркор тармоққа ноқонуний уланиб, 3,2 млрд сўмлик газдан фойдалангани аниқланди

Наманган вилоятида тадбиркор қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,22 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Шу каби ҳолат Сирдарё вилоятида ҳам кузатилди. Ҳужжатлар тегишли ташкилотларга юборилди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 23 октябрь куни чақирилади
21 октябр 2024, 21:29

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 23 октябрь куни чақирилади

Сенатнинг 59-ялпи мажлиси чоршанба куни чақирилади. Унда телекоммуникация, ипакчилик, Қуролли кучлар, солиқ, божхона соҳаларига доир кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади.

Кубада масштабли блэкаут давом этмоқда, бутун мамлакат электрсиз қолди
21 октябр 2024, 21:01

Кубада масштабли блэкаут давом этмоқда, бутун мамлакат электрсиз қолди

Куба аҳолиси йирик электр станциясида рўй берган авариядан сўнг тўртинчи кундирки электр таъминотисиз қолмоқда. Ҳозирча ИЭС фаолиятини тиклашнинг имкони бўлмади. Гаванада одамлар норозилик сифатида кўчаларга чиқа бошлади.

Humans ҳисобини энди Alif иловасида тўлдириш мумкин
21 октябр 2024, 21:00

Humans ҳисобини энди Alif иловасида тўлдириш мумкин

Humans мобил алоқаси хизматларига тўлов қилиш янада осонлашди — энди буни Alif орқали бир нечта тугмани босган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент
21 октябр 2024, 20:21

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент

Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.

Ўзбекистон газ экспортини кўпайтирмоқда, импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш камаймоқда
21 октябр 2024, 19:54

Ўзбекистон газ экспортини кўпайтирмоқда, импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш камаймоқда

Ўзбекистонга газ импорти январь-сентябр оралиғида 1,28 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил тўққиз ойидаги кўрсаткичдан 3,6 баробар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 479,5 млн долларгача (+16,5 фоиз), сентябрь учун эса (бир йил аввалгидан) 2,2 баравар ошди.

ТИВ раҳбари Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
21 октябр 2024, 19:36

ТИВ раҳбари Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Тамер Фатҳи Абдуссалам Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

Ўзбекистонда саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режалаштирилмоқда, президент ушбу сонни кўпайтиришни буюрди
21 октябр 2024, 19:14

Ўзбекистонда саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режалаштирилмоқда, президент ушбу сонни кўпайтиришни буюрди

Ўзбекистон саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш ва Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлашни режалаштирмоқда, лойиҳаларга қарийб 1,3 млрд доллар инвестиция киритиш кутиляпти. «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири», — деди президент.

Имконият ва совринлар йили: Click Marafon акциясини бошлади
21 октябр 2024, 19:00

Имконият ва совринлар йили: Click Marafon акциясини бошлади

Click кенг кўламли Click Marafon акциясини бошлади, унда KIA К5 автомобиллари, шунингдек, iPhone 16 Pro, PS5, Dyson ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш мумкин.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазмадан репортаж
21 октябр 2024, 18:45

Фото: Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазмадан репортаж

Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Фотосуратлар уйида «Тарих объективда» номли кўргазма уюштирилди. Намойишга қўйилган 100 дан ортиқ суратлар орқали пойтахт зоопаркининг кўриниши ва унинг «аҳолиси» таркиби бир аср ичида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин бўлди.

«Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган». Шавкат Мирзиёев — «Яшил макон» лойиҳаси ҳақида
21 октябр 2024, 18:39

«Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган». Шавкат Мирзиёев — «Яшил макон» лойиҳаси ҳақида

Ўзбекистонда яшиллик даражаси 12 фоизга етди. 2024 йил баҳор мавсумида 138 млн дона кўчат экилди. Президент унда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаганини танқид қилди. «Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб дарахт кўкармаган», деди у. Бош прокуратурага назоратни кучайтириш топширилди.

«Улардан хабар оляпмиз» — ССВ раҳбари «Док-1 Макс» иши жабрланувчиларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида
21 октябр 2024, 18:34

«Улардан хабар оляпмиз» — ССВ раҳбари «Док-1 Макс» иши жабрланувчиларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.

Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
21 октябр 2024, 18:18

Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Антикоррупция агентлиги 4 вазирликнинг 160 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади
21 октябр 2024, 17:58

Антикоррупция агентлиги 4 вазирликнинг 160 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади

Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликларининг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритмоқда.

Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда
21 октябр 2024, 17:50

Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг