«Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди», деди Сенат раиси Танзила Нарбаева America Ovozi`га берган интервьюсида. Унинг айтишича, ҳозирга қадар ҳудудларга «бир тийин ҳам берилмас эди». Айни шу сабаб «пахтани йиғиб олишда мажбурий меҳнат бўлган». Нарбаева икки давр раҳбарларининг ўртасидаги фарқ жуда катталигини айтган.
Фарғона вилоятида ота ўз ўғли билан бирга вояга етмаган болани дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ маълумотларига кўра, фуқаролар ўзаро келишмовчиликлар туфайли болани уриб, тан жароҳати етказган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 538 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса қимматлади.
Кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация тўланади. Бунда уларга бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда компенсация пули берилади.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 25 февралдан газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин. «Hududgazta'minot» газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан — кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишни тавсия қилди.
Туркманбоши Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, Ашхободда «Тошкент» маданият ва истироҳат боғи қурилишини маълум қилди. Боғни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича эълон қилинган тендерга ўзбек компаниялари ҳам таклиф этилди.
Қашқадарё вилоятида «Жигули» ҳайдовчиси йўлнинг катнов қисмини кесиб ўтаётган 15 ёшли қизни уриб юборди. Пиёда тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқишди, улар Наврўзни қорақалпоқ халқи билан бирга нишонламоқчи. Ҳаваскор спортчилар 15 февраль куни Андижондан йўлга отланиб, 9 кун деганда Тошкентга етиб келишди.
Самарқандда хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаб ўлдирган фуқарога 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Исроилдаги оммавий вакцинация жараёни натижаларига кўра, биринчи дозадан сўнг самарадорлик 57%, иккинчисидан сўнг 94% деб топилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қарши жиноятларни оғир жиноят деб топиш тавсия этилди. Жиноят кодексининг янги таҳририда бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.
Америка Кенгашлари томонидан Ўзбекистонга инглиз тилини ривожлантириш учун 1000 га яқин ўқитувчиларнинг юборилиши режалаштирмоқда. 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркаси ташкил этилади. Бундан ташқари, «English Speaking Nation» дастури доирасида 15 мингдан зиёд ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабабли барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги пайтга келиб эса Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланди.
Чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади. Қор ёғиши кечгача давом этди. Сўнгги кунларда пойтахт қандай кўринишда эди — Евгений Сорочин фоторепортажида.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши кутилмоқда. 2022 йилдан бошлаб яна 12 та халқаро имтиҳон бўйича ҳам ушбу тартиб жорий этилади. Компенсация олиш тартиби ва ҳар бир имтиҳон учун минимал кўрсаткич ҳақида.
«„Обналчи“ ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.
Чилонзор туманидаги 18 та банкоматдан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент шаҳридан қатнайдиган 25 февраль санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди.
Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.
Президент раислигида ўтган видеоселекторда бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълум қилинди. Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 млрд сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг