Архив

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди
21 октябр 2024, 17:43

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга (6,5 минг афғони миқдорида) камайтирилди. Бунда юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди
21 октябр 2024, 17:33

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди

Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.

Давлат тили бутун жамиятни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур — Шавкат Мирзиёев
21 октябр 2024, 17:27

Давлат тили бутун жамиятни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрам билан Ўзбекистон халқини табриклади. «Юксак тараққий этган демократик давлатларда бўлгани каби давлат тили бутун жамиятни, тили ва миллатидан қатъи назар, барча фуқароларни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур», — деди президент.

«Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг ҳолда ривожланади» — президент
21 октябр 2024, 15:44

«Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг ҳолда ривожланади» — президент

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ташриф буюрди. Давлат раҳбари нутқи давомида келажакда барча соҳалар экология билан ҳамоҳангликда ривожланишини маълум қилди.

Ҳафта давомида ёмғир ёғади
21 октябр 2024, 15:20

Ҳафта давомида ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда
21 октябр 2024, 15:15

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда

Молдова президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмади. Энди амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло сайловларнинг иккинчи турида ўзаро курашади. Евроинтеграция бўйича референдумда овозлар деярли тенг тақсимланди.

Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
21 октябр 2024, 15:04

Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат тўлиқ модернизация қилинади. Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.

Туркиялик собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди
21 октябр 2024, 14:22

Туркиялик собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди

АҚШда яшаган туркиялик собиқ имом, «Хизмат» жамоатчилик ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди. Туркия ҳукумати уни 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келар эди, унинг ўзи эса айбловларни рад этиб келган.

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режими жорий этишни таклиф қилди
21 октябр 2024, 13:23

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режими жорий этишни таклиф қилди

РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистондан келадиганлар учун виза режими жорий этиш кераклигини айтди. Депутатнинг бундай фикрга келишига бош консулхонанинг ўзбекистонликларни Россия армияси сафига қўшилмасликка тарғиб қилгани сабаб бўлган.

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
21 октябр 2024, 12:35

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади. Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари очиқ танлов асосида танланади.

Чехия ТИВ раҳбари мақоласи: «Ҳамкорлигимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бизда ҳамма нарса бор»
21 октябр 2024, 11:44

Чехия ТИВ раҳбари мақоласи: «Ҳамкорлигимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бизда ҳамма нарса бор»

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Тошкентга ташрифи муносабати билан, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қарашларини ўртоқлашди. У Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги азалий тарихий алоқалар, хусусан, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
21 октябр 2024, 11:24

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Россияда ярим ёшли чақалоқнинг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик аёл вақтинча ҳибсга олинди. У чақалоқни чўмилтириш вақтида қўлида тушириб юборгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекчаси йўқ таомнома, иш режими ва нархномалардаги камчиликлар. Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарида ўрганиш ўтказди
21 октябр 2024, 11:17

Ўзбекчаси йўқ таомнома, иш режими ва нархномалардаги камчиликлар. Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарида ўрганиш ўтказди

Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди. Уларнинг кўпида таомлар ҳақида тўғри маълумот берилмагани аниқланди. 500 дан ортиқ жойларда таомнома ўзбек тилида юритилмаган. Яна кўпчилигида иш режими, нархномалар йўқ.

Рақамли технологиялар вазирлигига 50 млн доллар миқдорида фоизсиз кредит ажратилади
21 октябр 2024, 10:44

Рақамли технологиялар вазирлигига 50 млн доллар миқдорида фоизсиз кредит ажратилади

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигига 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилишини таъминлайди.

Ўзбекистонда 21−27 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
21 октябр 2024, 10:14

Ўзбекистонда 21−27 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистон жорий ҳафтанинг иш кунларида нам ҳаво оқими таъсирида бўлади, аммо бу ҳаво оқимлари ҳаво ҳароратини кескин совитиб юбормайди. Дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши ҳам кутилмоқда. Умуман, ҳафта давомида булутли ва хазонрезгили ҳақиқий куз ҳавосига гувоҳи бўлиш мумкин.

Фарғона каналига тушиб кетган Damas сувдан олиб чиқилди. Унинг ичида ҳайдовчи ва икки фарзанди бўлган
20 октябр 2024, 17:26

Фарғона каналига тушиб кетган Damas сувдан олиб чиқилди. Унинг ичида ҳайдовчи ва икки фарзанди бўлган

Тошлоқ туманида Фарғона каналига тушиб кетган Damas ФВВ қутқарувчилари томонидан сувдан олиб чиқилди. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Улар соғлом.

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади
20 октябр 2024, 14:29

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади

Президент ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини тақсимловчи қонунни имзолади. Кенгашнинг ваколатлари кенгайтирилиб, унга сўровлар юбориш ва текширувлар олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Ҳоким кенгаш қарорини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Қашқадарёда Gentra ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
20 октябр 2024, 13:54

Қашқадарёда Gentra ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.

Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
20 октябр 2024, 11:06

Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.

Asl Baraka ўзининг Asl Baraka деб номланган янги эксклюзив колбасасини тақдим этади
20 октябр 2024, 11:00

Asl Baraka ўзининг Asl Baraka деб номланган янги эксклюзив колбасасини тақдим этади

Ўзбекистон бўйлаб озиқ-овқат дўконларида харидорларни Asl Baraka’нинг янги маҳсулоти кутмоқда. Колбаса компания номи билан аталади ва ўзида унинг сифатларини мужассамлаштиради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг