Архив

«Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбари «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси бўлди
17 октябр 2024, 12:03

«Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбари «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси бўлди

Шу вақтгача «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори бўлган Шарафиддин Кадиров «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

IT парк резидентларига қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади
17 октябр 2024, 12:01

IT парк резидентларига қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади

Президент фармони билан IT парк резидентлари бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириши ва интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиши белгиланди.

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди
17 октябр 2024, 11:14

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди

Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
17 октябр 2024, 10:43

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари
17 октябр 2024, 10:04

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари

Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.

Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси уч йилга қамалди
17 октябр 2024, 09:53

Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси уч йилга қамалди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 56 ёшли эркак Россияга ишлаш учун бориб, у ерда моддий манфаат эвазига Украинага қарши урушда қатнашган. У суд қарори билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Президент пулли йўллар қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади
17 октябр 2024, 09:47

Президент пулли йўллар қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Самарқанд ва Андижонгача бўлган пулли автомобиль йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, бундай йўлларни қатнов даражаси юқори бўлган ҳудудларда қуриш зарурлигини таъкидлади. Муқобил бепул йўлнинг ҳам мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгилаб қўйилади.

Аbozor автомобиль сотиб олиш ва сотишнинг қулай ҳамда тезкор усулини тақдим этади
17 октябр 2024, 09:00

Аbozor автомобиль сотиб олиш ва сотишнинг қулай ҳамда тезкор усулини тақдим этади

Ўзбекистон автомобиль бозорида Аbozor`нинг пайдо бўлиши билан автомобилларни сотиб олиш ва сотиш осон ва самарали бўлиб бормоқда. Платформа автомобилни тез ва шаффоф тарзда сотиб олиш ёки сотиш имконини беради.

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди
17 октябр 2024, 00:52

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари билан учрашувлар ўтказди.

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
17 октябр 2024, 00:35

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди

Пайшанбага ўтар кечаси Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарё вилоятида сезилиб, 2 баллни ташкил этди.

16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 октябр 2024, 23:37

16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкент вилоятида ишга тушадиган туманлараро «саноат учбурчаги», кичик АЭС қуриш учун эҳтимолий 14 ҳудуд, рекорд даражада ўсган электромобиллар савдоси, Россия армиясига қўшилишдан огоҳлантирилган ўзбекистонлик мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сирдарёда ўқитувчи биринчи синф ўқувчисига игна санчиб, ҳожатхонага рухсат бермади
16 октябр 2024, 23:12

Сирдарёда ўқитувчи биринчи синф ўқувчисига игна санчиб, ҳожатхонага рухсат бермади

Сирдарё вилоятидаги 27-мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлларига игна санчди ва ҳожатхонага чиқишига рухсат бермади. Қизнинг отаси бунга қўшимча дарслар учун 50 минг сўм тўлашдан бош тортгани сабаб бўлганини айтди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганмоқда.

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга қўшилмаслик қарорини эълон қилди
16 октябр 2024, 23:00

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга қўшилмаслик қарорини эълон қилди

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга ариза беришдан бош тортади, деди Қосим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби, унинг сўзларига кўра, БМТ «универсал ташкилот» сифатида устувор аҳамиятга эга. Тоқаевнинг ўзи аввалроқ БРИКСга аъзоликка қизиқиш билдирганди.

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди
16 октябр 2024, 22:35

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ўз «ғалаба режаси»ни оммага тақдим этди. У беш банддан иборат ва НАТОга таклифнома, Украинада «ноядровий тўхтатишнинг кенг қамровли пакети»ни жойлаштириш ва Европадаги Америка контингентининг бир қисмини украин ҳарбийлари билан алмашишни назарда тутади.

Ўзбекистонда уйларни, жумладан, ипотекага сотиб олиш қийинлашди, «нархлардаги тузатишлар» хавфи сақланиб қолмоқда. МБ шарҳи
16 октябр 2024, 22:06

Ўзбекистонда уйларни, жумладан, ипотекага сотиб олиш қийинлашди, «нархлардаги тузатишлар» хавфи сақланиб қолмоқда. МБ шарҳи

Ўзбекистонда 2024 йил илк ярмида уй-жой нархи юқорилигича қолмоқда — унинг бозор нархи фундаментал («объектив») нархдан 28% юқори, дея қайд этади МБ. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баравар тезроқ ўсмоқда ва бу келажакда нархларнинг пасайиши хавфидан далолат беради, деб ҳисоблайди регулятор.

Сентябрда янги енгил машиналар савдоси 10,3 фоизга, электромобилларники — 2,4 баравар ошди
16 октябр 2024, 20:54

Сентябрда янги енгил машиналар савдоси 10,3 фоизга, электромобилларники — 2,4 баравар ошди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти 10 фоиздан ортиққа ўсган бўлса ҳам, умумий автомобиль савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.

Тошкент вилояти учун 1000 та янги автобус харид қилинади
16 октябр 2024, 20:31

Тошкент вилояти учун 1000 та янги автобус харид қилинади

Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилиниши режалаштирилган. Йўналишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини маъмурий марказ — Нурафшон билан боғлайди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилиш, хориждаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, хоҳлаганларини уйига қайтариш топшириғи берилди.

Тошкентдаги собиқ Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди
16 октябр 2024, 20:08

Тошкентдаги собиқ Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди

Собиқ Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди. Ҳолат алангадан деярли икки соат ўтиб бартараф этилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

KNAUF Ўзбекистондаги паст углеродли тош минерал пахта ишлаб чиқариш бизнесини ўз таркибига қўшмоқда
16 октябр 2024, 19:00

KNAUF Ўзбекистондаги паст углеродли тош минерал пахта ишлаб чиқариш бизнесини ўз таркибига қўшмоқда

KNAUF ва Texnopark компаниялари Тошкент шаҳрида тош минерал пахта ишлаб чиқариш масаласида келишувга эришди.

Тошкентда Miran меҳмонхонаси биноси ёнмоқда. Фото, видео
16 октябр 2024, 18:57

Тошкентда Miran меҳмонхонаси биноси ёнмоқда. Фото, видео

Тошкентнинг Миробод туманида Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг томи ёниб кетди (у ерда Swissôtel Tashkent меҳмонхонасини очиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда). Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда, воқеа жойига Тошкент шаҳри ФВБ раҳбарияти ва ходимлари етиб келди. Фото, видео.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг