Архив

Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди
13 декабрь 2024, 17:25

Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди

Макрон Франция янги бош вазири этиб собиқ адлия вазири, марказчи Франсуа Байруни тайинлади. Унинг биринчи галдаги вазифаси 2025 йил учун бюджетни тарқоқликка учраган Миллий мажлисда маъқуллатишга эришишдан иборат.

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
13 декабрь 2024, 16:57

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди. Тармоқларда аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг оиласи билан муаммолари бўлгани айтилмоқда.

Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди
13 декабрь 2024, 16:26

Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Садир Жапаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирлади. «Ижодий йўлингиз кўпчиликни илҳомлантиради», — деди президент унга.

АҚШ Грузия расмийларига қарши виза санкцияларини жорий қилди
13 декабрь 2024, 16:12

АҚШ Грузия расмийларига қарши виза санкцияларини жорий қилди

АҚШ мамлакатда «демократияга путур етказганлик учун жавобгар» бўлган 20 нафар Грузия фуқаросига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Рўйхатга вазирлар, парламент аъзолари ва ички ишлар ходимлари киритилган.

Япониядаги Expo 2025 учун тайёрланган Ўзбекистон павильони Германия дизайн мукофотида олтин медаль олди
13 декабрь 2024, 15:32

Япониядаги Expo 2025 учун тайёрланган Ўзбекистон павильони Германия дизайн мукофотида олтин медаль олди

Ўзбекистоннинг Expo Osaka 2025 бутунжаҳон кўргазмасидаги павильони ҳар йили ўтказиладиган Германия дизайн мукофотининг «Аъло меъморчилик — ярмаркалар ва кўргазмалар» номинациясида олтин медални қўлга киритди. Лойиҳа машҳур ATELIER BRÜCKNER (Германия) студияси томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизи қоплаб берилади
13 декабрь 2024, 15:04

Ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизи қоплаб берилади

Ўзбекистонда ҳаракати чекланган болаларни мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизини давлат қоплаб беради. Президент ҳар бир тумандаги боғчаларда биттадан инклюзив таълим гуруҳи очиш, 954 мактабда инклюзив синфлар ташкил этиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда
13 декабрь 2024, 14:46

Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофавий видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. У билан манзил-колониялар ҳамда тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг йилига 24 марта масофали видео учрашувлар олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади
13 декабрь 2024, 14:27

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади

Президент эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли яшаётгани, лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётганини таъкидлади.

Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13 декабрь 2024, 14:07

Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Молдовада Россия газининг Украина орқали етказиб берилиши тўхтатилиши эҳтимоли муносабати билан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Украина 1 январдан Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатишини эълон қилган.

«Топ-100» аёл рўйхатига кирган Дилором Йўлдошева «Мардлик» ордени билан тақдирланди
13 декабрь 2024, 12:42

«Топ-100» аёл рўйхатига кирган Дилором Йўлдошева «Мардлик» ордени билан тақдирланди

Президент фармонига мувофиқ, BBC тузган дунёнинг энг руҳлантирувчи «Топ-100» аёли рўйхатига кирган Дилором Йўлдошевага «Мардлик» ордени топширилди. «Мана шундай иродали инсонлар билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шанба куни ҳарорат +12 даражагача кўтарилади, якшанбадан яна cовий бошлайди
13 декабрь 2024, 12:23

Шанба куни ҳарорат +12 даражагача кўтарилади, якшанбадан яна cовий бошлайди

Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +12 даражагача кўтарилади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Якшанбада эса ҳаво совиб, кечаси -10 даражагача пасаяди. Ҳудудларда ёмғир, қор кузатилади.

Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган одамларга қараб туриш тизими йўлга қўйилади — президент
13 декабрь 2024, 11:44

Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган одамларга қараб туриш тизими йўлга қўйилади — президент

Шавкат Мирзиёев камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган одамларнинг 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилишини маълум қилди. Бунда хусусий сектор иштирок этади ва у хизмат кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

Ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди
13 декабрь 2024, 11:40

Ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди

Филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди. Адиб «Абадият лаҳзалари», «Мен — мен эмасман», «Мангу куй излаб» сингари асарлар ёзган. Адабиёт олдидаги хизматлари учун унга «Эл-юрт ҳурмати» ордени берилган.

2025 йилдан камбағал оила фарзандларининг боғча тўловлари қисман қоплаб берилади
13 декабрь 2024, 11:31

2025 йилдан камбағал оила фарзандларининг боғча тўловлари қисман қоплаб берилади

2025 йилдан оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва тўловлари қисман қоплаб берилади. Президент ректорларга камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшни ўқитишни топширди. Уларнинг чет тили, IT каби тўгараклари харажатининг 80 фоизгача қисми бюджетдан тўланади.

Президент ижтимоий объектлар лойиҳалари ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмаганини танқид қилди
13 декабрь 2024, 11:12

Президент ижтимоий объектлар лойиҳалари ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмаганини танқид қилди

Президент 2025 йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилди. Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш бўйича топшириқ берди.

Рақобат қўмитаси Yandex Go хизматини такси нархларини пасайтириш бўйича огоҳлантирди
13 декабрь 2024, 10:57

Рақобат қўмитаси Yandex Go хизматини такси нархларини пасайтириш бўйича огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматларининг нархи декабрь ойининг дастлабки 10 кунлигида оширилганини аниқлади. Қўмита компанияга нархларни пасайтириш бўйича чора кўриш ва нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши борасида огоҳлантириш берди.

Хавасбек Асадуллаев қозоғистонлик боксчини тишлагани учун Осиё чемпионатининг олтин медалидан маҳрум бўлди
13 декабрь 2024, 10:33

Хавасбек Асадуллаев қозоғистонлик боксчини тишлагани учун Осиё чемпионатининг олтин медалидан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Хавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабабли Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медаль Аблайхон Жусуповга берилди.

Иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритилмоқда
13 декабрь 2024, 10:30

Иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритилмоқда

«Ҳудудгазтаъминот» иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритмоқда. Чекловлар ҳаво ҳарорати кескин пасайган вақтда қўлланилиб, қувурларда газ босими барқарорлашганда бекор қилинади.

Футболчи Лазизбек Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клубига ўтди
13 декабрь 2024, 10:16

Футболчи Лазизбек Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клубига ўтди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва Тошкентнинг «Локомотив» клуби футболчиси Лазизбек Мирзаев Испания чемпионати энг юқори дивизионида бўлган «Леганес» клуби билан шартнома имзолади.

Бухорода криптоактивлар орқали 2,6 млн доллар ишлаб топган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди
13 декабрь 2024, 09:53

Бухорода криптоактивлар орқали 2,6 млн доллар ишлаб топган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди

Бухоро вилоятида Киберхавфсизлик хизмати ходимлари 17 ёшли ўсмирни 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олди. Жиноят кодексига кўра, у 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, бироқ жиноятни очишга ёрдам берса, жавобгарликка тортилмаслиги ҳам мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг