Архив

Тадбиркорни ўлдириб, унинг мурдасини майдалаб кўмган шахс 25 йилга қамалди
16 февраль 2021, 11:34

Тадбиркорни ўлдириб, унинг мурдасини майдалаб кўмган шахс 25 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида 3 нафар фуқаро тадбиркорни алдов йўли билан уйига олиб келиб, дўппослаб, маълум бир вақт ушлаб туришган. Тадбиркорни қўйиб юбориш учун унинг яқинларидан 29 минг доллар пул олишига қарамай, яна пул талаб килинган. Рад жавобини олган жиноятчи тадбиркорни ўлдириб, мурдасини бўлаклаб кўмган. Тадбиркорнинг қотили 25 йилга, унинг жиноий шериклари эса 15 ва 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аҳолининг заиф қатламлари коронавирусга қарши бепул эмланади
16 февраль 2021, 11:08

Аҳолининг заиф қатламлари коронавирусга қарши бепул эмланади

Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 0,3% ни ташкил қилди. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилса, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда етказиб берилади.

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди
15 февраль 2021, 23:51

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 февраль 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринишди
15 февраль 2021, 20:27

Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринишди

Бош прокуратура ва ДХХ Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринган шахсларни қўлга олди. Улар карантин даврида Федерацияга кириш тақиқланганидан фойдаланиб, икки кишини даволаниш учун ҳужжатларни сохталаштириб, юбормоқчи бўлган.

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири
15 февраль 2021, 19:44

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш СССР Олий Кенгаши Президиуми фармони билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Шунга қарамасдан у бу борада қонунбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлса-да, митингларни ташкил этиш тартиби белгиланмаганини тан олди.

Узоқ муддатга чўзилаётган COVID-19 ҳолатлари кузатилмоқда ва уларни ўрганиш лозим — ЖССТ
15 февраль 2021, 19:32

Узоқ муддатга чўзилаётган COVID-19 ҳолатлари кузатилмоқда ва уларни ўрганиш лозим — ЖССТ

ЖССТ мутахассисларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳолсизликка, фикрлаш қобилияти, ҳотиранинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Вуханда 2019 йил декабрининг ўзида SARS-COV-2' нинг ўнлаб штаммлари бўлган — ЖССТ мутахассислари
15 февраль 2021, 17:15

Вуханда 2019 йил декабрининг ўзида SARS-COV-2' нинг ўнлаб штаммлари бўлган — ЖССТ мутахассислари

Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун тадқиқот олиб борган ЖССТ мутахассислари шаҳарда SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
15 февраль 2021, 16:29

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Экология қўмитаси: «Бунёд Абдуллаевнинг важлари ҳақиқатга мос келмайди»
15 февраль 2021, 16:21

Экология қўмитаси: «Бунёд Абдуллаевнинг важлари ҳақиқатга мос келмайди»

Экология давлат қўмитаси ишдан бўшаган собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев бўйича расмий муносабат билдириб, унинг «важлари ҳақиқатга мос келмаслигини» айтмоқда. Қўмита Абдуллаевга босим ўтказилгани ҳужжатли асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Баёнотда собиқ матбуот котибининг йиғилишдан чиқиб кетганлиги «қонун бузилиши» деб ҳисобланиши қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади
15 февраль 2021, 15:53

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

Санитария-эпидемиология хизмати Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланишини маълум қилди. Биринчи бўлиб хавф гуруҳига кирувчи аҳоли эмланади. Санитария хизмати вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та корхона билан музокара олиб бораётганлигини ҳам айтган.

Тошкентда 3 та «Cobalt» иштирокида ЙТҲ рўй берди
15 февраль 2021, 15:50

Тошкентда 3 та «Cobalt» иштирокида ЙТҲ рўй берди

Пойтахтда ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган фуқаро машинада бошқарувни йўқотиб, 2 та «Cobalt» га урилган. Тўқнашув натижасида бир нафар пиёда жароҳат олди.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси сайланди
15 февраль 2021, 15:41

Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида Гульнара Базарбаева Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси этиб сайланди.

Ҳафта охиригача аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади
15 февраль 2021, 14:52

Ҳафта охиригача аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал об-ҳаво иш ҳафтаси оҳиригача давом этади. Ўртача ҳаво ҳарорати метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгаради.

Ўзбекистон пара-енгил атлетикачилари Дубай Гран-присида иккинчи ўринни эгаллашди
15 февраль 2021, 12:50

Ўзбекистон пара-енгил атлетикачилари Дубай Гран-присида иккинчи ўринни эгаллашди

БААда бўлиб ўтган пара-енгил атлетика бўйича Гран-при мусобақасида Ўзбекистон спортчилари 24 та медални қўлга киритиб, умумий ҳисобда иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Имом Бухорий мажмуасида 8 минг ўринли масжид қурилади
15 февраль 2021, 12:17

Имом Бухорий мажмуасида 8 минг ўринли масжид қурилади

Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш бўйича янги лойиҳасига кўра, мақбара яқинида 8 минг ўринли масжид бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, мажмуа атрофида тўртта улкан минора, ички ҳамда ташқи айвонлар барпо этилади.

Янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади — Шерзод Шерматов
15 февраль 2021, 11:49

Янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади — Шерзод Шерматов

Президент топшириғига кўра, янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида ҳар 1000 та квартирали комплекс учун 1500 ўринли давлат мактаби қурилади.

АҚШ сенати Доналд Трампни импичмент бўйича жараёнда оқлади
15 февраль 2021, 11:22

АҚШ сенати Доналд Трампни импичмент бўйича жараёнда оқлади

АҚШ Сенати импичмент бўйича мажлисда собиқ президент Дональд Трампни оқлади. Импичмент учун 67 та овоз тўплаш керак бўлган жараёнда 57 нафар сенатор овоз берди.

«Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда, энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд Тошкент — Бош прокуратура
15 февраль 2021, 10:51

«Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда, энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд Тошкент — Бош прокуратура

«Снос» лар бўйича энг кўп ноқонуний қарорлар, жумладан, ер егасининг розилиги олинмаслиги ҳолатлари Андижон вилоятида қабул қилинган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса-да, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.

Фарғонадаги кўп қаватли уйлар ҳовлиларида қурилиш ишлари тўхтилади
15 февраль 2021, 10:48 1

Фарғонадаги кўп қаватли уйлар ҳовлиларида қурилиш ишлари тўхтилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида бинолар қуриш бўйича барча қарорларни бекор қилишни ва бузилган болалар майдончаларини тиклашни буюрди. Қурувчиларга бошқа ҳудудлар таклиф этилиши кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг