Кобулнинг «Толибон» билан сулҳ тузишга тайёрлиги, Ироққа чет элдан 17 мингдан ортиқ қадимий буюмнинг қайтарилгани, КХДРнинг озиқ-овқат танқислиги туфайли армия захирасидан фойдаланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши, президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган навбатдаги олтин медаль — «Газета.uz»нинг 3 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ҳамда оғир атлетика беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон битта олтин медалга эга бўлди.
Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.
Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ДМХҚдаги сўроқдан кейин «Кумтор» олтин кони тўғрисидаги иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакатга келганини маълум қилди.
Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.
Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.
Президент раислигида ўтаётан видеселекторда Шавкат Мирзиёев пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда. «Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация», — деди Шавкат Мирзиёев.
Долларнинг расмий курси 7,02 сўмга пасайли ва жами 10 646,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).
Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.
Пойтахт жамоат транспортининг реал вақтдаги ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди. Илова орқали транспорт карталарини сотиш шаҳобчаларининг жойлашувини ҳам кўриш мумкин.
Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушди. Қайд этилишича, ҳодиса иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлган.
Тошкент вилоятида яна ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлганида, у ҳайдовчининг телефонида «хўжайин» билан гаплашди. Якунда ходим ҳайдовчини «огоҳлантириб», қўйиб юборди. Мазкур жараён Toshkent телеканали эфирида узатилган.
Республика бўйлаб 2021−2022 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионларнинг манзиллари рўйхати маълум қилинди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 516 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид ҳужжат президент томонидан имзоланди. Қонун билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори билан аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланмоқда. Қолаверса, Меҳнат кодексига ходим эмлашдан ўтишни рад этган ҳолда иш берувчи уни ишдан четлатишига ҳақли деган норма киритилди.
Италиянинг «Рома» клуби «Женоа» сафида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери учун 17,5 млн евро тўлади. Футболчи римликлар билан 2026 июнининг охиригача шартнома имзолади. Шомуродов «бўрилар» сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг