Архив

Навоийда 3 ойлик фарзандини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги чекланди
10 февраль 2021, 11:33

Навоийда 3 ойлик фарзандини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги чекланди

Навоий вилоятида ниқоҳсиз дунёга келган 3 ойлик боласини 25 минг АҚШ долларига сотган аёл ушланди. Болани сотиб олмоқчи бўлган фуқаро чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришни таклиф қилган.

2020 йилнинг 10 та йирик солиқ тўловчилари эълон қилинди
10 февраль 2021, 10:44

2020 йилнинг 10 та йирик солиқ тўловчилари эълон қилинди

Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция 2020 йилда давлат бюджетига энг кўп тушум келтирган 10 та йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди. Умумий солиқларнинг 63,3%ни тўлаган йирик компаниялар ичида «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп солиқ тўлаган.

Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлайди
10 февраль 2021, 10:12

Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлайди

1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлашни бошлайди. Ҳозирда уни фақат хорижий фуқаролар тўлайди.

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди
10 февраль 2021, 09:40

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди

Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши стратегия ишлаб чиқилади
9 февраль 2021, 23:28 1

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши стратегия ишлаб чиқилади

2021 йилги давлат дастурида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси тасдиқлаш кўзда тутилган. Бу борада президентнинг тегишли қарори лойиҳаси 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади.

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади
9 февраль 2021, 23:10

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.

Байрамлар арафасида ишланмайдиган кунлар камида 3 кун бўлади
9 февраль 2021, 22:28

Байрамлар арафасида ишланмайдиган кунлар камида 3 кун бўлади

Наврўз, Мустақиллик куни, Янги йил, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар камида 3 кун этиб белгиланади.

Ўзбекистонда мартдан бир қанча давлатлар фуқароларига визасиз режим жорий этилади
9 февраль 2021, 22:04

Ўзбекистонда мартдан бир қанча давлатлар фуқароларига визасиз режим жорий этилади

Мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва ХХР, шу жумладан Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади.

«Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши». ОТМ вазири — меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба-қизлар ҳақида
9 февраль 2021, 21:12 1

«Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши». ОТМ вазири — меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба-қизлар ҳақида

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба қизлар бўйича муносабат билдирди. «Нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг», — деди вазир. У шунингдек, «бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши» эканини айтган.

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди
9 февраль 2021, 21:09

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими бўлди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими президент танқидидан сўнг ишдан бўшатилган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 февраль 2021, 20:34 1

Жаҳон янгиликлари дайжести

БAAда 2022 йилда уч жаҳон динлари ибодатхонасининг очилиши, ЖССТ COVID-19 «лабораторидан» келиб чиқишини эҳтимолдан йироқ деб топгани, Биткоин нархининг 48 минг долларга етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Коронавирус лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст — ЖССТ
9 февраль 2021, 20:26

Коронавирус лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст — ЖССТ

ЖССТ экспертлари Уханда қарийб бир ой фаолият кўрсатиб, Sars-Cov-2 вирусининг инсонга қандай юққани бўйича тўртта фаразни ўрганди. Уларнинг фикрича, вируснинг лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст.

«Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» — энергетика вазири
9 февраль 2021, 17:04

«Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» — энергетика вазири

Ҳозирги газ ҳажми учта Ўзбекистон учун етарли, дея маълум қилди энергетика вазири Алишер Султонов. У аҳоли энергия манбаларига оқилоналик билан муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 95 миллион аҳолиси бўлган ва ишлаб чиқариш ривожланган Туркия ҳам, 35 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳам йилига 45 миллиард кубометр газ истеъмол қилади.

Ғолиб Холжигитов молия вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди
9 февраль 2021, 16:47

Ғолиб Холжигитов молия вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазирининг ўринбосари Ғолиб Холжигитов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

АҚШдан Ўзбекистонга 27 нафар инглиз тили мутахассиси ташриф буюрди
9 февраль 2021, 16:02

АҚШдан Ўзбекистонга 27 нафар инглиз тили мутахассиси ташриф буюрди

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи ва олимлар ташриф буюрди. Улар маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўл қурилиши бўйича «Йўл харитаси»ни имзоладилар
9 февраль 2021, 15:33

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўл қурилиши бўйича «Йўл харитаси»ни имзоладилар

Ўзбек-афғон-покистон музокаралари натижасида деярли 600 км узунликдаги «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлларини қуриш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 йил кетиши мумкин. Бунга 4,8 млрд доллар кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига ақлли роботларни совға қилди
9 февраль 2021, 15:13 1

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига ақлли роботларни совға қилди

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш учун 275 дона ақлли робот ва 350 та қўлланмани совға қилди.

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди
9 февраль 2021, 14:24

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди

Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди
9 февраль 2021, 14:09

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.

Чирчиқда IKEA мебель фабрикаси қурилади
9 февраль 2021, 12:55 1

Чирчиқда IKEA мебель фабрикаси қурилади

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида IKEA компанияснининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади. 52 млн долларга баҳоланган лойиҳа учун 5,5 гектар ер ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг