Архив

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди
8 февраль 2021, 10:20

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди
8 февраль 2021, 10:15

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди

Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.

Нукусда қурилиш компанияси асфальт ётқизишга ажратилган 236,5 млн сўмни талон-торож қилди
8 февраль 2021, 09:45

Нукусда қурилиш компанияси асфальт ётқизишга ажратилган 236,5 млн сўмни талон-торож қилди

Нукусда Granit Montaj Stroy қурилиш компанияси Nukus city ҳудудида асфальт ётқизиш ҳамда сув тармоқларини таъмирлашга ажратилган 246,1 млн сўмни талон-торож қилди. Компания ишларни тўлиқ бажармасдан, ҳисоб-фактураларга сохта маълумотларни киритган.

Бухорода бозор маъмурияти Bukhara News ишига тўсқинлиқ қилди
6 февраль 2021, 18:35

Бухорода бозор маъмурияти Bukhara News ишига тўсқинлиқ қилди

Бухородаги марказий бозор маъмурияти вакиллари «Bukhara News» нашри сўровномасини видеога олаётган ходимларнинг ишига тўсқинлик қилди. Журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича АОКА томонидан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлигига сўров юборилди.

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди
6 февраль 2021, 17:40

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бағдод тумани ҳокими бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди
6 февраль 2021, 15:01

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди

Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди
6 февраль 2021, 13:57

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди

Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
6 февраль 2021, 13:40

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яшнобод туманида «ЕQUINOX AT», «Камаз» га урилиб, зарб натижасида йўл четида турган «Nexia» билан тўқнашув содир этди. Бундан ташқари, «Камаз» бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари шифохонага ётқизилди.

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди
6 февраль 2021, 13:00

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди

Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси ва солиқ инспекцияси раҳбарлари президентнинг шаҳар маҳаллаларидан бирига режасиз ташрифидан сўнг ўз вазифаларидан озод этилди.

Қува туманига янги ҳоким тайинланди
6 февраль 2021, 12:52

Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бундан аввал вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

UzAuto Motors Equinox сотувини тўхтатди
6 февраль 2021, 12:47

UzAuto Motors Equinox сотувини тўхтатди

UzAuto Motors Equinox ҳозирги авлоди сотуви тўхтатилишини эълон қилди. Шартнома асосида расмийлаштирган харидорларга машиналар етказилади.

Бухорода портлаган уй ноқонуний қурилган — Қурилиш вазирлиги
6 февраль 2021, 12:26

Бухорода портлаган уй ноқонуний қурилган — Қурилиш вазирлиги

Бухоро шаҳрида портлаган уйнинг 7−8 қаватли этиб қурилиши учун тасдиқланган консепция лойиҳаси бузилиб, ўзбошимчалик билан қаватлар сони оширилганлиги маълум бўлди. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги учун инспекция ходимлари томонидан огоҳлантириш ҳам берилганлиги айтилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: творогдан тайёрланган нонушта
6 февраль 2021, 10:39

Нима тайёрлаймиз: творогдан тайёрланган нонушта

Zira.uz нонушта учун творогдан тайёрланган 7 та мазали ва фойдали рецептлар рўйхатини тақдим этади.

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
5 февраль 2021, 22:53

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан адлия вазирига ўринбосар этиб Алишер Каримов тайинланди. У бунга қадар вазирлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 февраль 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШнинг мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини оширгани, ЕОИИда Қозоғистон тажрибаси асосида таълим соҳасида ягона портал яратилиши, Германияда концлагернинг 95 ёшли собиқ котибасига айблов ҳукми чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн шаклда ўтказилади
5 февраль 2021, 18:49

«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн шаклда ўтказилади

2021 йилги давлат дастурига мувофиқ, «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн тарзда ўтказилади. Унинг муддати 1 апрель этиб белгиланган, бироқ ташкилий жиҳатдан форум санаси ўзгариши ҳам мумкин. Ўтган йилги форум пандемия сабаб қолдирилган эди.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди
5 февраль 2021, 17:24

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди

Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди. У 2004−2005 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият юритган.

Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди
5 февраль 2021, 17:15

Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди

3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалари ўрнатилди ва икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш режалари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
5 февраль 2021, 17:15

Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Фарғона вилоятидаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг бошқарув офислари ташкил этилади. 2021−2022 йилларда 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бундан ташқари, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш кўзда тутилган.

«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда». Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида
5 февраль 2021, 16:43

«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда». Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида

4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг