Ўзбекистон Марказий банки олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади. Мамлакат олтин-валюта захирасининг 60,5 фоизи олтинда. Биринчи ўринни 8,1 минг тонна захиралари билан яна АҚШ эгалламоқда. Олтин сотиб олиш бўйича энг фаол марказий банклар бешталигига Ўзбекистон ҳам кирган.
«Марказий Осиё Мамлакатлари — АҚШ» формати минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб модели ҳисобланади. У иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳасидаги алоқаларни яхшилашга, хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришга ёрдам берди, дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.
Жиззахда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Амир Темур хиёбонида 150−200 га яқин фуқаролар тўпланишига сабабчи бўлган россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) маъмурий жавобгарликка тортилди. Унга 1 млн 225 минг миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.
Исроилда БАА элчихонасининг очилгани, Арманистоннинг Қорабоғдаги урушда 8 мингга яқин кишини йўқотгани, Британия ҳукуматининг «Толибон» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони йил давомида қарийб 500 минг кишига кўпайиб, 4,64 миллион нафарга етди. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача 1 млн сўмгача миқдорда ойлик олади, бироқ иқтисодий фаоллик қайта тиклангани муносабати билан 2 млн сўм ва ундан кўп ойлик оладиган солиқ тўловчилар сони ошди, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.
Амир Темур хиёбонидаги оммавий тўпланиш, Буюк Британиянинг «олтин визаси»ни олган ўзбекистонликлар, ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, Янги Ўзбекистон университетининг контракт нархи, Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилиши — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келинади. Шунингдек, август-cентябрь ойларида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар берди депутат Дониёр Ғаниев.
Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди. У 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар, хусусан, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 150−200 нафарга яқин ёшлар йиғилган ҳолати эпидемиологик вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келиши мумкин, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов фикрига кўра, россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) билан профилактик суҳбат эмас, балки «унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани» нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев 76 ёшида вафот этди.
Янги Ўзбекистон университетида маҳаллий талабалар учун бир йиллик контракт нархи 49 млн 700 минг сўм эканлигини маълум қилинди. Хорижий талабалар учун эса 10 минг доллар этиб белгиланди.
Долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилди ва жами 10 660,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курслри ҳам бироз кўтарилди, евро курси бироз пасайди.
Тошкент бюджетидан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5,72 млрд сўм ажратилади. Ҳокимнинг қарорига биноан етказилган зарар суд қарорлари асосида қопланади.
Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг