Кеча Ўзбекистонда 496 нафар фуқарода коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
COVID-19 пандемияси туфайли Англияда жорий этилган барча чекловлар 19 июлдан бутунлай бекор қилиниши режалаштирилмоқда. «Биз қонуний чекловлардан воз кечамиз ва одамларга вирус билан қандай курашиш тўғрисида ўзлари асосли қарорлар қабул қилишларига имкон берамиз» — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон. Сентябрга қадар мамлакатнинг барча вояга етган фуқаролари икки дозали вакциналар билан тўлиқ эмланиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда коронавирус бўйича ташкил қилинган Call-марказларга мурожаатлар сони 20 кун ичида 3 баробар кўпайган. Call-марказга кунига 1100−1200 та мурожаат келиб тушмоқда.
Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 118 минг 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Ҳудудлар бўйича энг кўп никоҳ Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида расмийлаштирилган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун янги таҳририда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тизими соддалаштирилмоқда, жамоат жойларида ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ бекор чиқарилиб, диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Бундан ташқари, диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасини олгач тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби жорий қилинмоқда.
Бухоро вилоятидаги 4 та болалар боғчасининг 22 нафар ходимларида ва Педагогика коллежининг 3 нафар ходимида COVID-19 аниқлангани учун мазкур муассасалар 14 кунлик карантинга олинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов 3 июль куни Қашқадарёга хизмат сафари чоғида коронавирусга қарши эмланди.
Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
Россия ва Ўзбекистон президентлари Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожини муҳокама қилдилар.
Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди. Спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин.
Дунё бўйлаб содир бўлаётган табиий офатлар, БААнинг эмлаш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллагани, Индонезияда чет элликлар учун кириш қоидалари кучайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникалари заводлари ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиб, саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. Кластерни ташкил этишга 500 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.
«Моя мечта», «Душка» ва бошқа номлар остида ёғ, маргарин, майонез каби маҳсулотлар ишлаб чиқараётган Тошкент ёғ-мой комбинати устав капиталидаги 55,96 фоизлик давлат улуши биржа савдоларига қўйилди.
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашиши, президентнинг жорий ҳафтадаги иш графики, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмониинг телефон орқали мулоқоти, лотин ёзувидаги алифбога ўтиш бўйича топшириқ — «Газета.uz»нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда бензин нархи олти ой ичида 17 фоизга, пропан эса июннинг ўзида 8,7 фоизга қимматлашди.
Июнь ойида мавсумий омиллар ҳисобига 0,2 фоизлик мавсумий дефляция кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлашди, мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухум нархи сезиларли пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашди.
Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. 1 августга қадар давлат органлари барча кўчалар, пешлавҳалар ва турли блакларнинг лотин ёзувида бўлишини таъминлаши керак. Олдинроқ ушбу вазифани 2022 йил декабрига қадар бажариш кўзланган эди.
28 июндан 12 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистонда карантин чекловлари қатъийлаштирилди. Аммо сўнгги кунлардаги ҳодисалар чекловлар бор ёки йўқлиги, улар ким учун тадбиқ этилгани тўғрисида саволлар уйғотмоқда. «Ашхобод сайилгоҳи»даги тадбирлар, Қашқадарёдаги ўзгартиришлар, Бухородаги ММА мусобақаси карантин қоидаларига қанчалик мос? «Газета.uz» яна бир бор айрим чекловларга риоя қилинмаётганига эътибор қаратади.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон минтақада Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар. Томонлар Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтиришда куч ишлатар тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг