Ўзбекистон январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Европа чемпионатининг чорак финал учрашувлари якунига етди ва ярим финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Ярим финал ўйинлари 6 ва 7 июль кунлари ўтказилади.
Кеча Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди. Шунингдек, вакцинация қилинган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021−2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповда коронавирус аниқлангани сабабли у даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бир ҳафта аввал вилоят раҳбари ниқобсиз кўриниш бериб, Бухоро аҳолиси билан қўл бериб кўришганди.
АҚШ Давлат департаменти Одам савдоси тўғрисидаги янги ҳисоботида Ўзбекистонни иккинчи тоифага (Tier 2) киритди. Ушбу тоифага АҚШнинг одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг минимал талабларига тўлиқ риоя этмаётган, бироқ жиддий чораларни кўраётган давлатлар киритилади. Ўтган йили мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят иши қўзғатилди.
Юқори палата раиси журналистлар билан учрашувда давлат идоралари 100 фоиз очилди деб айта олмаслиги, уларнинг воқеа ва ҳодисалар юзасидан дарҳол муносабат билдириши талаб даражасида эмаслигини қайд этди. «Ижро органи ҳеч қачон ўз айбини ўзи айтмайди. Шунинг учун, парламент назорати органи сифатида бизда янги қўмита ташкил қилинди», — деди у.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар афғон можароси ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилишган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг сессиясида жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.
Сенат раиси журналистлар учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.
Зангиотадаги коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларни даволашга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган касалхонада айни вақтда 2550 нафар бемор даволанмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, биология фанлари доктори Шаҳло Турдикулова «Газета.uz»га нима сабабдан ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етмасдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлаб юборилгани ҳамда перепаратнинг самарадорлиги қай даражада эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
«Орео» ва творогли тортлар, «Картошка» пирожнийси, шоколадли мусс ва чизкейк — Zira.uz пиширишни талаб этмайдиган совуқ десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш чекланди. «Газета.uz» Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов даромад ва мол-мулкларни мажбурий декларация қилиш тизими нима учун давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш билан чекланаётгани, бошқа қариндошлари ҳозирча ҳисобга олинмаётганига изоҳ берди. У тизим нима сабабдан давлат хизматчиларининг харажатларини ҳисобга олмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди.
Уч ой ичида Ўзбекистонда, ССВ маълумотларига кўра, 685,5 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу доимий аҳолининг (33,9 миллион) 2 фоизи ёки 19 ёшдан катта бўлган аҳолининг 3,1 фоизи демакдир. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг